20:30 24.06.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

“БИР ДАРЧА” ТАМОИЛИНИНГ ЖОРИЙ ЭТИЛИШИ ДЕПУТАТЛАР НАЗОРАТИДА

 Қарши шаҳрида O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси, Иқтисодиёт ва Адлия бошқармалари, Фермерлар кенгаши, Савдо-саноат палатаси, Давлат солиқ бошқармаси, партия фаоллари иштирок этган мазкур ... тадбирда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига қонун ҳужжатларида назарда тутилган, шу жумладан ишлаб чиқариш объектларини қуриш ва реконструкция қилиш учун зарур бўлган рухсат этувчи ҳужжатларни бериш – “бир дарча” тамойили асосида амалга оширилган ишларнинг ижроси муҳокама этилди.Партия фаоллари таъкидлаганидек, “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-тамоиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг9-моддасида ваколатли орган тадбиркорлик субъектига рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатни бериш учун бошқа ваколатли органлар томонидан бериладиган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олиши талаб қилинган ҳолларда, бундай ҳужжатларни бериш соддалаштирилган тартибда “бир дарча” тамоили орқали амалга оширилиши кўрсатиб ўтилган. Бунда ваколатли орган мазкур ҳужжатларни тадбиркорлик субъектининг иштирокисиз мустақил равишда олади деб белгилаб қўйилган.Президентимизнинг 2014 йил 15 апрелдаги “Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида Вазирлар Маҳкамаси лицензия ва рухсат этиш характерига эга ҳужжатларни бериш бўйича ваколатли органлар, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси билан биргаликда 2015 йил 1 январгача бўлган муддатда фаолиятнинг айрим турларини лицензиялашда “бир дарча” тамоилини қонун ҳужжатлари доирасида жорий этиш қайд этилган.Тадбирда вилоят Адлия бошқармаси томонидан туман (шаҳар) ҳокимликлари ва уларнинг ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари ва бошқа тегишли ташкилотларга сўровномалар киритиш йўли билан “бир дарча” тамоили орқали тадбиркорлик субъектларинининг муҳандислик коммуникация тармоқларига уланиш ва уларга рухсат берувчи ҳужжатларнинг расмийлаштириш жараёнининг бориши юзасидан маълумотлар олинганлиги айтиб ўтилди. Бошқарма масъулларининг таъкидлашича, ўрганишлар давомида тадбиркорлар томонидан коммунал (газ, электр энергияси, сув, канализация) тўловларини тўлашда, телефон алоқасига уланиш, объектларни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш, бино ва иншоотларни ташқи кўринишини ўзгартириш ҳамда турар жой биноларини нотурар жой тоифасига ўтказиш масалаларининг аксарияти айнан “бир дарча” тамоили орқали амалга оширилган.Йиғилишда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини янада жадал ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш, иқтисодиётнинг асосий тармоқлари, экспортга йўналтирилган ва маҳаллийлаштириладиган ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш, корхоналарни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни янада жадаллаштириш, фермерлик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш, жойларда ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани янада ривожлантириш мақсадида халқ депутатлари кенгашларидаги депутатлик гуруҳлари фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда O‘zLiDeP партия фаоллари олдида турган долзарб вазифалар хусусида таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.Баҳс-мунозарага бой тарзда ўтказилган йиғилиш сўнгида депутатлик гуруҳининг тегишли қарор қабул қилинди.


O‘zLiDeP Матбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме