15:00 22.02.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

БЕЛГИЛАНГАН ВАЗИФАЛАРНИ БАЖАРИШ ЙЎЛИДА

Томорқани муҳим даромад манбаига айлантириш, кичик бизнес субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, бир сўз билан айтганда, электорат манфаатини қатъий ҳимоя қилиш Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг дастурий мақсадларидандир. 

O‘zLiDeP Китоб туман Кенгаши томонидан партия фаоллари, тадбиркор ва фермерлар иштирокида ўтказилган давра суҳбатида ана шу ҳақда таъкидланди. 

- Тадбирда Президентимизнинг мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинганининг 21 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги “Амалга ошираётган ислоҳотларимизни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти қуриш – ёруғ келажагимизнинг асосий омилидир” номли маърузаси мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этишга ҳаракат қилдик, - дейди  O‘zLiDeP туман кенгаши раиси ўринбосари Л.Раҳимова. – Қолаверса, партиямизнинг Дастурида ҳам партия давлатнинг қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга ошириладиган ислоҳотларини, фермер ва деҳқон хўжаликларининг ривожлантирилишини қўллаб-қувватлаши ва бу ислоҳотларни амалга оширишда фаол иштирок этиши белгилаб қўйилган. Ана шу йўналишдаги ишларни атрофлича муҳокама этдик. 

Тадбир давомида иштирокчилар партиянинг Соғлом бола йилида ишлаб чиқилган ва амалга оширилаётган лойиҳалари билан ҳам таништирилди ва хотин-қизларнинг уларда фаол иштирокини таъминлаш  масалалари белгилаб олинди. 

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят КенгашиМатбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме