23:00 27.03.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

БАРКАМОЛ АВЛОД – ЮРТИМИЗ КЕЛАЖАГИ

O‘zLiDeP Амударё туман Кенгаши Манғит иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида “Жисмонан ва маънан соғлом авлод - мустақил юрт келажаги” мавзуида тадбир ташкил этди. 
Тадбирдан асосий мақсад ҳар томонлама камол топган, Ватанга содиқ, ривожланган бозор муносабатлари ва фуқаролик жамияти шаклланиши жараёнларида фаол иштирок этишга тайёр йигит ва қизларни тарбиялаш каби O‘zLiDeP Сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни самарали амалга оширишдан иборатдир.  
O‘zLiDeP туман кенгаши аппарати раҳбари Мадамин Казаков партия ёшларнинг  ижтимоий-сиёсий истиқболини белгилаб беришга ўз  кўмагини сарф этишини қайд этар экан: “Бугунги тадбирлар орқали ёшларимизга юртимизда қулай ишбилармонлик муҳитини вужудга келтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар самарасини кўрсатишни ҳам мақсад қилиб олганмиз”, - деди. 
Халқ депутатлари туман кенгаши депутати, туман тиббиёт бирлашмаси кордиология бўлими мудири И.Йўлдошев партия ёшлар масаласига эътиборни кучайтириб, ишлаб чиқилган махсус режа асосида муайян йўналишларда турли тадбирлар ташкил этаётганини билдирди. 
Тадбир давомида иштирокчиларга O‘zLiDeP томонидан асосан ёшларга қаратилган  “Парламентда менинг ўрним”, “Диплом билан бизнесга”, “Агар мен депутат бўлсам”, “Ахборот-коммуникация технологиялари – замонавий бизнес асоси”, “Ишбилармон талаба” каби партиявий лойиҳалар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.
O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши                                                Матбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме