18:01 08.08.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
БАРЧА ЖАБҲАЛАРДА КЎЗЛАНГАН АМАЛИЙ НАТИЖАЛАРГА ЭРИШИЛМОҚДА
O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши “Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон!” шиори остида йирик тадбир ўтказди. Унда Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзолари, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси мутасаддилари, халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари депутатлари, партиянинг доимий электорати - тадбиркорлар, фермерлар, партия тарафдорлари иштирок этди. Тадбирда сўзга чиққан O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси Муҳаммадюсуф Тешабоев мустақиллик йилларида Президентимиз раҳнамолигида эришилган тарихий ютуқларимизни, кенг кўламдаги ислоҳотларнинг амалий натижаларини эътироф этиш ва қадрлаш кераклиги ҳақида гапирди. “O‘zLiDeP бу жараёнларнинг фаол иштирокчиси бўлиб келмоқда. Партия ўз сайловолди дастури, Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси, “Обод турмуш йили” давлат Дастури, Президентимизнинг дастурий маърузалари асосида ишлаб чиқилган 2013-2014 йилларга мўлжалланган ҳаракат дастури асосида иш олиб бормоқда. Асосий эътибор белгиланган стратегик мақсад ва вазифалар ижросини таъминлашни мақсад қилган кўплаб партиявий лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган. Масалан, 21-22 июнь кунлари Андижон давлат университетида “Ўзбекистонда давлат ва жамият қурилиши соҳасидаги ислоҳотлар – тизимлилик, изчиллик ва ўзаро боғлиқлик” мавзуида ўтказилган ёш олимлар анжуманида тақдим этилган илмий ишларда ҳам мустақиллик йилларидаги ютуқлар билан бир қаторда бу жараёнларда O‘zLiDePнинг иштироки ҳамда тутган ўрни акс этган”,- деди М.Тешабоев.Олий Мажлис Сенати аъзоси Фаридахон Араббоева Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма икки йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги Қарорининг мазмун-моҳиятини аҳолининг кенг қатламлари ўртасида тушунтириш, тарғибот-ташвиқот ишларини самарали ташкиллаштириш ва амалга ошириш долзарб вазифалар сирасига киришини эътироф этди. “Президентимиз таъкидлаганидек, мазкур тантанага тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда ўтган давр мобайнида қўлга киритган ютуқ ва натижаларимизни, мамлакатимизнинг салоҳияти ва қудрати, унинг халқаро майдондаги нуфузи тобора юксалиб бораётгани, туб ислоҳотларнинг моҳияти ва аҳамиятини аҳолининг кенг қатламларига янада чуқурроқ очиб бериш ва халқаро жамоатчиликка етказиш учун тегишли ташкилий-амалий, маданий-маърифий тадбирлар, тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш эътибор марказида бўлиши лозим”,- деди Сенати аъзоси. O‘zLiDeP Андижон туман Кенгаши раиси, “Гулсум” хусусий ишлаб чиқариш корхонаси раҳбари Т.Толипов эса мустақил ривожланиш йўлидаги ютуқларни санаб ўтар экан, Ўзбекистоннинг ташқи қарзи ялпи ички маҳсулотнинг 10 фоизидан ошмай, давлат бюджети сўнгги етти йилда профицит билан бажариб келинаётганини, истиқлол йилларида ялпи ички маҳсулот 3,5 баробар, аҳоли жон бошига ҳисоблаганда эса 2,5 баробар, аҳолининг реал даромадлари 3,8 баробар ўсганини қайд этди. Тадбир иштирокчилари Мустақиллик байрамини муносиб кутиб олиш, бу жараёнга аҳолининг барча қатламларини жалб этиш тўғрисида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Шу асосда тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди. Б.Хазиров.O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши ҳузуридаги Сиёсий таълим маркази раҳбари ўринбосари
Обсудить новость на Форуме