23:15 07.08.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
БАРЧА ЮТУҚЛАРИМИЗ ИЖОДКОРИ ВА БУНЁДКОРИ ХАЛҚИМИЗДИР
O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма икки йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлашга бағишланган кенгайтирилган йиғилиш ўтказди. Унда O‘zLiDePнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги депутатлари, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси вакиллари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари аъзолари, партия фаоллари иштирок этди. Тадбирда “Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон!” шиори остида кутиб олинаётган Мустақиллик байрамини муносиб нишонлаш, бу борада партия ташкилотлари ва фаоллари олдида турган асосий вазифаларни аниқ белгилаб олиш ва ижросини таъмилаш масалалари муҳокама этилди. Дастлаб партия вилоят Кенгаши раиси Р.Камолов “Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон!” шиорининг тарихий ва миллий аҳамияти, Президентимиз қароридан келиб чиқадиган партиявий ва дастурий вазифаларга батафсил тўхталиб ўтди. Йиғилишда сўзга чиққан Қонунчилик палатаси депутати Б.Абдуллаева халқимиз ўтган даврда турли синов ва қийинчиликларга қарамасдан, ўзининг мустаҳкам иродаси, қатъияти ва матонати, истиқлол ғояларига садоқатини намоён этиб, жаҳон майдонида муносиб ҳурмат-эътибор қозонганини таъкидлади. “Эришган барча ютуқларимизнинг ижодкори ва бунёдкори бўлган халқимизнинг онгу тафаккури, дунёқараши, ишга, ҳаётга муносабати бутунлай ўзгариб, дахлдорлик туйғуси, ўз кучи ва имкониятларига бўлган ишончи мустаҳкамланди. Шунинг ўзиёқ қарорда акс эттирилган байрамона тадбирларни уюшқоқлик, оммавийлик ва кўтаринки руҳда ўтказишга асос бўла олади”,- деди Б.Абдуллаева.O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси сектор мудири С.Раззоқов эса Ўзбекистонни дунёдаги тараққий топган демократик давлатлар қаторига кўтаришдек улуғ мақсадларни ўз олдига қўйган O‘zLiDeP “Кучли давлатдан – кучли жамият сари” тамойилини босқичма-босқич амалга оширишга, фуқаролик жамиятининг турли хил институтларини шакллантириш ва тараққий эттиришга, давлат ҳокимияти ва фуқаролик жамияти ўртасидаги ўзаро алоқалар тизимини мустаҳкамлаш ҳамда ривожлантиришга қатъий ҳаракат қилишини билдирди. Музокараларда сўзга чиққанлар Президент қарори ижросини таъминлаш, унинг мазмун-моҳиятини партия электорати ва аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш, халқимизнинг мустақиллик йилларида эришилган улкан ютуқларга дахлдорлик ҳиссини кучайтириш, асосий эътиборни ёшлар онги ва тафаккурида миллий қадриятларни шакллантириш масалаларига қаратиш лозимлигини қайд этди. Тадбир якунида билдирилган хулоса ва таклифлар умумлаштирилиб, керакли тавсиялар ишлаб чиқилди. O‘zLiDeP Фарғона вилоят КенгашиМатбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме