19:15 17.03.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

БАНК ХОДИМЛАРИ O’zLiDePНИ ТАНЛАШДИ

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳамкорлари ўртасида тижорат банкларининг ҳам ўз ўрни бор. Айниқса, партия лойиҳаларини амалга оширишда, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришда банклар томонидан ажратилаётган кредитлар муҳим аҳамиятга эга.
Жумладан, партиянинг касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртлари талабалари ўртасида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Мулкдор оила”, “Диплом билан бизнесга”, “Оилавий тадбиркорликдан – мустаҳкам оилага” каби лойиҳаларни молиялаштиришда, талабаларнинг бизнес режаларини амалга ошириш учун кредитлар ажратилишида “Микрокредитбанк”нинг вилоятдаги филиаллари фаол иштирок этиб келаётир. 
O’zLiDeP Наманган шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари Соҳиба  Ғаффарова  Президентимизнинг мамлакатимизни 2013 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 55,8 фоизни ташкил этганлигини таъкидлади. 2014 йилда ҳам кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш, бунда албатта тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредитлар миқдорини янада кўпайтириш кўзда тутилаётганлигига эътиборни қаратди.   
-  Мақсадларимиз муштараклиги бизни қувонтирди. Чунки кичик бизнес ва хусусий тадбирокрликни ривожлантириш, уларни қўллаб-қувватлаш бўйича бир қатор ишларни амалга оширганмиз. Айниқса, касб-ҳунар коллежлари  ўқувчиларини тадбиркорликка кенг жалб этиш мақсадида ҳам банк томонидан имтиёзли кредитлар ажратилишига алоҳида эътиборни қаратганмиз. Жумладан, 2013 йилда вилоятдаги 194 нафар коллеж битирувчиларига чорвачилик, паррандачилик, касаначилик, тикувчилик, савдо ва  маиший хизмат соҳасида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишлари учун 1 млрд 40 млн сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилди ва 216 та янги иш ўринлари яратилишига эришилди. Демоқчиманки, агар партия билан ҳамкорлигимизни давом эттирсак, тадбиркорлик ва ишбилармонликни янада ривожлантиришда, янги иш ўринлари яратилишида бундан ҳам салмоқлироқ натижаларга эришамиз, - дейди “Микроредитбанк” очиқ акциядорлик жамияти тижорат банки  вилоят филиалининг микромолиявий кредит бўлими бошлиғи Анасхон Олимов.
Қизиқарли ва жонли тарзда ташкил этилган ушбу тадбир натижасида “Микроредитбанк” очиқ акциядорлик жамияти тижорат банки Наманган вилоят филиалининг 22 нафар ходими партия аъзолиги сафига қабул қилиндилар ҳамда партия аъзолик гувоҳномалари тантанали равишда топширилди.                                                                                                                                             Комилжон ФАЙЗИЕВ,O’zLiDeP Наманган вилоят КенгашиМатбуот  хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме