23:15 07.08.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
БАЙРАМГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР
O‘zLiDeP Тошкент шаҳар ҳамда Шайхонтоҳур туман кенгашлари ҳамкорлигида Ўзбекистон Онкология илмий марказида “Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон!” шиори остида “Мустақиллик - буюк неъмат” мавзуида йиғилиш ўтказилди. Унда O‘zLiDePнинг Қонунчилик палатаси ва Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашидаги депутатлари, партия фаоллари, илмий марказ ходимлари қатнашди. Тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимизда барча жабҳаларда эришилаётган ютуқлар, улкан янгиланиш ва ўзгаришлар ҳақида гапирди. Шунингдек, кенг кўламли ислоҳотлар ва Ватанимиз тараққиёти учун масъулиятни ўз зиммасига олган O‘zLiDePнинг бугунги кундаги жўшқин фаолияти ҳақида маълумотлар берилди. - O‘zLiDeP учун мустақиллик йилларида мулк таркибида туб ўзгаришлар рўй бергани, кўп укладли иқтисодиёт амалда шакллангани ва бунда хусусий мулк устувор ўрин эгаллагани ниҳоятда муҳим,- деди учрашувда маъруза қилган Қонунчилик палатаси депутати О.Аширов. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, фермерлик нафақат мамлакатимиз иқтисодиётида белгиловчи ўрин эгаллайди, балки бозорни зарур бўлган товар ва хизматлар билан тўлдириш, аҳоли даромадлари ва турмуш даражаси ўсишининг асосий манбаига, аҳоли бандлиги ошишининг энг муҳим омилига айланди. Унинг сўзларига кўра, O‘zLiDeP дастурида партия мамлакатнинг сиёсий тизими, давлат ва жамият қурилишини либераллаштиришдаги асосий йўналиш - қонун устуворлигини таъминлаш, қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятининг вазифа, ваколат ва ҳуқуқларини аниқ белгилаш, ҳар бирининг ҳақиқий мустақиллигини таъминлашдан иборат бўлиши лозим, деб ҳисоблайди.“Партиямиз ўз дастурида белгиланган бундай устувор йўналишларнинг ижросини таъминлаш учун барча имкониятларни ишга солмоқда”,- деди парламентимиз депутати. O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши ҳузуридаги Сиёсий таълим маркази раҳбари Д.Бобожонова “Ислоҳот – ислоҳот учун эмас, аввало инсон учун” тамойили юртимизда амалга оширилаётган барча ислоҳотларнинг асл моҳиятини ташкил этишини билдирди. Унинг таъкидлашича, Ўзбекистоннинг ўзига хос ва ўзига мос тараққиёт йўли – ўзбек моделининг мамлакатимиз учун ҳал қилувчи бир пайтда энг тўғри ҳамда энг оқилона йўл сифатида танлангани амалда ҳар томонлама ўзини оқлади ва бугун жамиятимиз ҳаётининг барча қирраларида намоён бўлмоқда. Тадбирда мустақил тараққиёт йўлида қандай юксак марраларга эришилган бўлса, барчасининг негизида, авваламбор, одамларимизнинг ўсиб бораётган сиёсий, ҳуқуқий, маданий савияси ва ижтимоий фаоллиги мужассамлашгани қайд этилди. Тадбирда Онкология илмий марказининг бир неча ходими O‘zLiDeP сафига қабул қилинди. Шу билан бирга, бу ерда партиянинг янги бошланғич ташкилотига асос солинди. Улуғбек Эшонходжаев O‘zLiDeP Тошкент шаҳар КенгашиМафкура бўлими мудири
Обсудить новость на Форуме