17:00 20.05.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

БАҒДОД ТУМАНИДА ЯНА БИР БПТ ИШ БОШЛАДИ

 Бағдод туманидаги “Фибродиагностика маркази” масъулияти чекланган жамиятида O‘zLiDeP бошланғич партия ташкилоти иш бошлади.  Ўз сафига 10 нафар тиббиёт ходимини бирлаштирган бу БПТга Акмалдин Тешабоев етакчи этиб сайланди.  Фибродиагностика маркази 2008 йилда ташкил этилган бўлиб, унга Халқ депутатлари Бағдод туман кенгаши депутати Баҳодир Маҳмудов раҳбарлик қилиб келмоқда.  Марказ ошқозон-ичак касалликлари, ревмотология ва диагностика бўлимларига эга бўлиб, беморларга амбулатор ва стационар шароитда хизмат кўрсатилади.  Фаолият доирасини янада кенгайтириш мақсадида марказда физиотерапия бўлими ва лабораторияни ишга тушириш мўлжалланмоқда. Шунингдек, янги тиббий ускуналар харид қилиш учун 75 миллион сўм кредит олиш режалаштирилган. 
O’zLiDeP Фарғона вилоят КенгашиМатбуот хизмати 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме