19:30 11.06.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

БЎЛҒУСИ ТАДБИРКОРЛАР ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТ ОЛАДИ

O‘zLiDeP ташаббуси билан ўтказилаётган “Диплом билан бизнесга” лойиҳасининг Андижон вилояти босқичи якунланди.

Андижон давлат университетида ўтказилган тадбирда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, вилоят, шаҳар, туман кенгашлари аппаратлари ходимлари, банклар, суғурта компаниялари каби ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Тадбирда қайд этилганидек, бундай лойиҳалар бўлғуси тадбиркорларнинг иқтисодий ва ҳуқуқий билимларини янада оширади. Улар тажриба алмашиб, соҳа мутахассисларидан турли масалалар юзасидан зарур тавсиялар олиш, ўзининг истиқболли йўналишларини белгилаш имкониятига эга бўлади.

- Танловнинг вилоят босқичи иштирокчилари ўз бизнес режалари молиялаштирилиши бўйича тижорат банкларига аниқ таклифлар берди, – дейди O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши бўлими мудири Ойбек Абдуҳамидов. – Бизнес режалари истиқболли деб топилган 80 нафар иштирокчига имтиёзли кредит олиш ҳуқуқини берувчи сертификатлар топширилди.


O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме