17:15 19.09.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Атроф-муҳит мусаффолиги учун биз ҳам масъулмиз Бухоро шаҳридаги «Махсус авто хўжалик» масъулияти чекланган жамиятидаги O`zLiDeP аъзолари ана шу шиорга амал қилмоқдалар
— Партиямиз дастури ва Сайловолди платформасида ҳам мазкур йўналишдаги қатъий позиция ва вазифалар аниқ белгилаб берилган, — дейди БПТ раиси Муҳиддин Рашидов. — Шу боис сафдошларимиз — Олим Ботиров, Сафия Баракатова, Мўйдин Бобожонов, Дилором Тўраева, Мўмина Ўалимова, Зулайҳо Жўраева, Феруза Файзиева, Рамазон Бозоров, Дилфуза Ғуломова, Маҳмуд Ҳамроев, Наиля Еникеева, Фахриддин Рашидов, Насриддин Рашидов, Лутфулла Саломов сингарилар ўз вазифаларидан келиб чиқиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларида фаол иштирок этаяптилар.Таъкидлаш керак, «Махсус авто хўжалик»да бугун 60 дан ортиқ киши меҳнат қилади. 16 нафар O`zLiDeP аъзоси бўлган жамоада ишлаб чиқариш натижалари салмоқли экани ҳам алоҳида қайд этилмоқда.2008 йилдан масъулияти чекланган жамият шаклида иш юритаётган ушбу корхона лизинг асосида 13 та махсус техника воситаларини харид қилиб, чиқиндиларни шаҳар ташқарисидаги марказий чиқиндихонага чиқариб ташлаш ҳамда утилизация қилиш ишларини изчил йўлга қўйди. 270 минг нафарга яқин аҳоли истиқомат қилаётган Бухоро шаҳрида салкам 1000 та корхона ва ташкилот борлигини ҳисобга олсак, автохўжалик зиммасидаги масъулиятни, атроф-муҳит мусаффолигига эришиш ва тозаликни таъминлашдаги улуши беқиёс эканини ҳис этамиз.Эътироф этиш жоиз, кейинги йилларда Бухоро таниб бўлмас даражада ўзгарди. Шаҳарнинг Мустақиллик, Баҳоуддин Нақшбанд, Алишер Навоий, Афросиёб, Пири Дастгир сингари кўчаларда ҳам «Махсус авто хўжалик» МЧЖ меҳнат жамоасининг меҳнати самарасини кўриш мумкин.Мустақиллигимизнинг қутлуғ 21 йиллик санаси муносабати билан жойларда ўтказилаётган турли тадбирларда ушбу корхона ҳузурида иш юритаётган М.Рашидов бошчилигидаги БПТ фаоллари ҳам истиқлол йилларида қўлга киритилган ютуқларни қайд этиб, партиявий-ташкилий ишларда кутилган натижаларга эришиш, партия аъзолари сафини кенгайтириш учун барча имкониятлардан фойдаланишмоқда. Шу тариқа бу ерда партия тарафдорлари сони тобора ортиб бормоқда. O`zLiDeP вилоят ва шаҳар кенгашлари масъул ходимлари иштирокида ўтказилаётган йиғилишларда ҳам долзарб масалалар муҳокама этилаяпти. Жумладан, яқинда бу ерда, тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга баҚишланган Президент фармонлари юзасидан атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирилди. Тадбир доирасида, шунингдек, партиянинг янги аъзоларига гувоҳномалар топширилди.Бир сўз билан айтганда, маслакдошларни ғоявий жиҳатдан чиниқтириш, мустаҳкам эътиқодли, маънавий дунёси бой, жамият манфаатини ўз манфаатидан устун қўя оладиган кишилар ҳисобига O`zLiDeP сафларини янада кенгайтириш — БПТ етакчиси ва издошларининг асосий мақсадига айланган. Агар улар фаолиятидаги суръат ва ташаббускорлик қўлдан берилмаса, мазкур БПТ вилоятдаги энг намунали қуйи бўғинга айланишига ишончимиз комил.
Асхор ИСТАМОВ«XXI Asr» ижтимоий-сиёсий газетаси
Обсудить новость на Форуме