20:30 11.03.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Амалий мулоқотлар давом эттирилмоқда
O`zLiDeP Cиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси қошида ташкил этилган “Демократик бозор ислоҳотлари ва иқтисодиётни либераллаштириш ахборот-таҳлил маркази” ташаббуси билан “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” Давлат дастури доирасида жойларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси ҳамда маҳаллий депутатлик гуруҳлари аъзолари, саноат, қурилиш ва ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва ҳунармандчилик соҳалари, фермер хўжаликлари вакиллари иштирокида ҳаракатдаги амалий семинарлар ўтказилмоқда.
Навбатдаги семинарлардан бири жорий йилнинг 11 март куни Ўзбекистон Фермер хўжаликлари уюшмаси билан ҳамкорликда “Фермерлик: устувор вазифалар, муносабат ва ёндашув” мавзусида ташкил этилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов томонидан ишлаб чиқилган “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси”да белгиланган вазифалар асосида партия фракциясининг қонун ижодкорлиги фаолиятини янада кучайтириш, бунда партия электорати вакиллари – тадбиркорлар ва фермерлар билан доимий алоқани таъминлаш, уларни ўйлантираётган муаммоларни бартараф этишда ташаббускорлик кўрсатиш муҳимлиги таъкидланди.
Қайд этилдики, O`zLiDeP ташкил этилган биринчи кундан фермер хўжаликларини ривожлантиришга ва улар учун зарур инфратузилмани шакллантиришга кўмаклашишни ўз фаолиятининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгилаб олган. Бугунги кунда фермерлар асосий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилари ҳисобланади, жамиятда, ижтимоий-иқтисодий муносабатларда уларнинг аҳамияти тобора ошиб бормоқда. Айнан фермерлар қишлоқдаги турмуш сифатини белгилайди, туб ислоҳотлар, замонавий технологиялар ва инновацияларни амалга оширувчи ҳисобланади.
Партия ўзининг Сайловолди дастурида фермерларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоялашга қаратилган ҳуқуқий механизмларнинг самарали амал қилишига эришишга интилишини эълон қилган. Бунда, хусусан, шартномада кўзда тутилган хом ашё, материаллар ва товарларни белгиланган муддатларда етказиб беришда фермерлар томонидан етказиб берилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ҳисоб-китобларни амалга оширишда тайёрловчиларнинг ва таъминотчиларнинг масъулиятини оширишга, қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини кўпайтириш учун энг мақбул шарт-шароитларни яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиши белгиланган.
Амалий семинарда қайд этилганидек, сайловдан кейинги даврда партия ўз платформасида эълон қилинган вазифалар ва ғояларни ҳаётга татбиқ этишга астойдил интилмоқда. Жумладан, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2010 йилга ва кейинги йилларга мўлжалланган қонун ижодкорлиги, назорат-таҳлил ишлари Дастурига асосан Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасида фаолият кўрсатаётган O’zLiDeP фракцияси аъзолари томонидан қонун ташаббускорлиги ҳуқуқи асосида “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди ва бугунги кунда у тегишли вазирлик ва идораларнинг расмий хулосаларини олиш учун тақдим этилди.
Амалий семинарда сўз олган O’zLiDeP фракцияси аъзоларининг билдиришича, ушбу қонун лойиҳасида фермер хўжалигининг ишлаб чиқариш инфратузилмасини барпо этишга қаратилган ҳуқуқий асосларни назарда тутувчи янги моддани, тупроқлар деградациясининг олдини олиш, ернинг унумдорлигини сақлаш ва ошириб бориш мақсадида қонунга пахтачилик ва ғаллачиликка ихтисослаштирилган фермер хўжаликлари ерларида алмашлаб экиш ишларини амалга ошириш шартлигини белгиловчи императив нормани киритиш кўзда тутилмоқда. Шунингдек, мамлакатда чорвачилик жадал ривожланаётган бир пайтда, бугунги куннинг долзарб масаласига айланиб бораётган чорвани тўйимли ва сифатли озуқалар билан таъминлаш зарурати ҳамда амалдаги қонунчилигимизда шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларига ем-хашак етказиб берувчи субъектлар билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатлар белгиланмагани сабабли, озуқа етиштириш, тайёрлаш ва қайта ишлашга ихтисослашган фермер хўжалиги янги турини ташкил этиш каби нормаларни киритиш ҳам таклиф этилмоқда.
Партия фаолларининг фикрига кўра, амалдаги қонунчиликнинг янада такомиллашуви фермер хўжаликларини ривожлантиришда ҳамда улар орқали қишлоқларга саноатни олиб кириш, янги иш ўринлaрини тaшкил қилиш ҳамда қишлоқда яшовчи aҳoли дaрoмaдлaрини oширишда муҳим аҳамият касб этади.
Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, тадбирда иштирок этган фермер хўжаликлари раҳбарлари томонидан “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси бўйича ва бошқа соҳага оид қонунларга замон талабидан келиб чиққан ҳолда ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан амалий таклифлар ўртага ташланди.
Амалий мулоқотда жойларда фермерликни ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган муаммоларни бартараф этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Таъкидландики, партия тадбиркорлар ва фермерларнинг манфаатларини ҳимоялаш, уларнинг эркин фаолияти учун қулай муҳит яратиш жараёнининг фаол иштирокчиси бўлиши лозим. Партиянинг бу йўналишдаги фаолияти шунчаки иштирок билан чекланиб қолмасдан, O`zLiDeP тадбиркорларнинг, фермерларнинг том маънода иқтисодиётнинг ҳал қилувчи кучига айланишини таъминлашга қаратилган дастурлар ва йирик лойиҳаларни амалга ошириш ташаббуси билан сиёсий майдонга чиқиши ва уларнинг самарали амалга оширилишига бор куч-имкониятларни сафарбар этиши зарур.
Партия бундан кейинги фаолиятида ҳам тадбиркорлик ва фермерликни ривожлантиришга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш, қонунчилик актлари ижроси устидан доимий мониторинг олиб бориш бўйича ишларни давом эттиради. Партия нафақат экспорт етказиб беришларни уюштиришда, балки Ўзбекистонда етиштирилган ва қайта ишланган саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини стандартизация ва сертификиция қилишда расмиятчилик ҳолатларига барҳам бериш борасида ҳам иш олиб боради.
Амалий семинар якунида партия электорати вакиллари манфаатларини таъминлашга доир ишларни янада фаоллаштириш, депутатлик гуруҳлари орқали уларнинг эркин фаолиятига тўсқинлик қилаётган муаммоларни маҳаллий кенгаш сессиялари кун тартибига олиб чиқиш, партиянинг Савдо-саноат палатаси, Фермер хўжаликлари уюшмаси ва бошқа нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорлигини кучайтириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
Тадбирда O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси М.Тешабоев иштирок этди ва маъруза қилди.
Обсудить новость на Форуме
24 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |