12:30 28.03.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Амалий мулоқот
O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳузуридаги Демократик бозор ислоҳотлари ва иқтисодиётни либераллаштириш ахборот-таҳлил маркази ҳамда партиянинг Андижон вилоят кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган амалий мулоқотда “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” Давлат дастури мазмун-моҳияти, унинг хусусий секторни изчил ривожлантиришдаги аҳамияти ҳақида сўз юритилди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутатлари ҳамда тадбиркорлар иштирок этган мазкур тадбирда кичик бизнес субъектларини янада ривожлантиришга қаратилган янги қонунларни қабул қилиш ва уларни амалиётга самарали татбиқ этиш билан боғлиқ масалалар юзасидан қизғин фикр алмашилди.
Таъкидлаш жоизки, Демократик бозор ислоҳотлари ва иқтисодиётни либераллаштириш ахборот-таҳлил маркази фаолияти жамият ҳаётига либерал-демократик қадриятларнинг чуқурроқ кириб бориши юзасидан тавсиялар тайёрлаш, жойлардаги маҳаллий ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг тўлиқ амалга оширилишини мониторингини амалга ошириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ҳамда фермерлик фаолиятидаги мавжуд муаммоларни ўрганиш, таҳлил этиш ва уларни бартараф қилиш бўйича экспертлар иштирокида таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишга қаратилган.
Депутатлар кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг мамлакатимиз иқтисодиётидаги улуши ва аҳамияти ҳақида алоҳида тўхталиб, мулкдорлар қатлами вакилларининг сонини кўпайтириш орқали янги иш ўринларини ташкил этиш долзарб аҳамият касб этаётганига эътибор қаратишди. Шунингдек, улар хусусий тадбиркорларни қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб қайтардилар.
Обсудить новость на Форуме
24 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |