17:30 02.06.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Акциядорлар ҳуқуқи мустаҳкамланади
Шунинг учун ҳам, айни кунда фракциямиз аъзолари ушбу қонунни такомиллаштириш борасида жиддий изланишлар олиб бориб, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари манфаатларига мос келувчи амалий таклифларни тайёрламоқдалар.
Соҳада бу борада тўпланган амалий кўникма, - шунингдек, хорижий мамлакатлар тажрибасига таяниш мақсадга мувофиқ, албатта. Аксарият хорижий давлатлар қонунчилигида мулкчилик ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш, акциядорларга ўз вақтида ва мунтазам ахборот бериш орқали жамият фаолиятининг очиқлигини таъминлашга оид алоҳида нормалар шулар жумласидандир.
Корпоратив бошқарувнинг акциядорларга бир хил муносабатни таъминлай оладиган, улар ҳукуқини самарали ҳимоя қилиш имконини берадиган тузилмасини йўлга қўйиш жаҳон қонунчилик амалиётида кенг қўлланилади.
Республикамизда ҳам акциядорлик жамиятлари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш борасида изчил ишлар амалга оширилганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Аммо бугунги кун талабларидан келиб чиқиб, акциядорлик жамиятларида бошқарув ва назорат органларининг мақоми, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини пухта регламентлаш орқали акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш ҳамда корпоратив муносабатларнинг барча иштирокчилари манфаатлари мувозанатига риоя этиш тақозо этилмоқда.
Бир сўз билан айтганда, корпоратив бошқарув соҳасидаги қонунчиликнинг янада такомиллаштирилаётгани, шубҳасиз. Акциядорлик жамиятларининг барча иштирокчилари ҳуқуқлари, ваколатлари, масъулияти ва мажбуриятларини аниқ белгилаш, бошқарув аппарати фаолияти устидан самарали назорат ўрнатиш имконини ҳам янада кенгайтиришга хизмат қилади.
Партия электорати манфаати бирламчи
Ғулом ОМОНҚУЛОВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O`zLiDeP фракцияси аъзоси
Янги таҳрирда ишлаб чиқилаётган қонун лойиҳасида жамият кузатув кенгаши қошида махсус қўмита ташкил этиш таклифи илгари сурилаётганини алоҳида таъкидлаш жоиз.
Мазкур қўмита вакиллари миноритар акциядорлар томонидан сайланади ва акциядорларнинг умумий йиғилишига ҳисоб беради. Қўмитага миноритар акциядорлар мурожаатларини кўриб чиқиш, улар манфаатига зид бўлган битимлар бўйича хулосалар тайёрлаш масалаларини киритиш мўлжалланмоқда. Шунингдек, қонун лойиҳада акциядорлар ва инвесторларга ахборот бериш тартиби ва муддатини аниқ белгилаш, замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда маълумотлар олиш имкониятини кенгайтириш ва уларнинг ишончлилиги учун жамият ижроия органи жавобгарлигини кучайтириш таклифи ҳам илгари сурилмоқда. Бу O`zLiDeP электорати бўлган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг янада эркин фаолият юритишларини таъминлашга хизмат қилади, албатта.
Шу ўринда амалдаги қонунчиликда корпоратив бошқарув томонидан чоралар ва қарорлар қабул қилиниши билан боғлиқ ҳолатларга, унда умумий йиғилиш чақириш ва акциядорларни хабардор қилиш тартибини аниқ белгилаш, кузатув кенгаши аъзоларининг мақоми, ҳуқуқ ва мажбуриятлари билан боғлиқ ҳолатларга аниқлик киритиш талаб этилмоқда.
Хусусан, қонунда ижроия органига номзодлар киритиш, коллегиал ижро органи аъзоларининг мақоми, ҳуқуқ ва мажбуриятларига етарли даражада, "Ижроия органи", "бошқарув" ва "дирекция" тушунчаларига эса ҳеч қандай таъриф берилмаганини ҳам таъкидлаш жоиз.
Шунингдек, акциядорлик жамиятларида корпоратив ҳаракатлар амалга оширилишида миноритар акциядорлар учун кафолатлар яратиш борасида ҳам камчиликлар бор. Жумладан, дивидендлар миқдорини белгилаш ҳамда уларни ўз вақтида тўлаш учун жавобгарликни кучайтириш лозим. Бундан ташқари, устав фондини оширишда ҳаракатлар кетма-кетлигини, акцияларни жойлаштириш ва уларни сотиб олишда имтиёзли ҳуқуқни қўллаш механизмини тартибга солиш ҳамда акциядор ва кредиторлар манфаати тенг ҳисобга олинишини таъминлаш мақсадида жамиятларни қайта ташкил этиш ва тугатиш тартибига аниқлик киритиш тўғрисида ҳам таклифлар билдирилаяпти.
Обсудить новость на Форуме