21:15 02.06.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
«Аёллар қаноти»
Бухоро
«Аёллар қаноти»нинг ғиждувон тумани бўлими томонидан ташкил этилган тадбир хотин-қизларнинг сиёсий фаоллиги ва жамиятдаги ўрнини янада ошириш масаласига бағишланди.
Анжуманда «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси»нинг мазмун-моҳияти, шунингдек «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги қонуннинг аҳамияти борасида фикр-мулоҳазалар алмашилди.
Сурхондарё
O`zLiDeP Денов туман кенгаши «Аёллар қаноти» ташаббуси билан ташкил этилган навбатдаги давра суҳбати “Мамлакатимизда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш: маҳаллий ва хорижий тажриба» мавзусига бағишланди.
Партия фаоллари, маҳаллий кенгашлар ҳузуридаги депутатлик гуруҳлари аъзолари, нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари, ёш тадбиркор ва фермерлар иштирок этган тадбирда тадбиркорлик соҳада юзага келаётган айрим муаммолар, уларнинг мақбул ечимларини топиш, шунингдек, қишлоқ ҳудудларида яшовчи ёшлар ва хотин-қизларни кичик бизнесга кенгроқ жалб қилиш билан боғлиқ масалалар атрофлича муҳокама қилинди.
Тошкент вилояти
O`zLiDeP Ангрен шаҳар кенгашининг «Аёллар қаноти» бўлими ташаббуси билан Бўстон маҳалласида ташкил этилган спорт мусобақаларида тадбиркорлар ўз оила аъзолари билан иштирок этди.
«Отам, онам ва мен спортчиман» шиори остида ўтказилган мазкур спорт мусобақасининг етти йўналишидаги шартларида ғолибликни қўлга киритган Ковалевскейлар оиласи биринчи, Аҳмедовлар оиласи иккинчи, Кузиевлар оиласи учинчи ўринни қўлга киритди.
Наргиза Қаҳҳорова тайёрлади
Обсудить новость на Форуме