10:45 13.07.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
«Аёллар қаноти» жиззахлик аёлларни бирлаштирмоқда
Жиззах вилоятидаги хотин-қизларнинг қарийб 3 минг нафари O`zLiDeP аъзоси экани партиянинг хотин-қизларга оид фаолиятини янада кучайтиришни тақозо этмоқда.
O`zLiDeP вилоят Кенгаши «Аёллар қаноти» раҳбари Наргиза Мавлонованинг фикрича, 310 нафар опа-сингилларимизнинг бевосита тадбиркорлик соҳасида меҳнат қилаётгани эса тузилма томонидан эришилаётган натижаларда ҳам ўз аксини топаяпти.
— Бугунги ислоҳотлар жараёни зиммамизга улкан вазифаларни юкламоқда, — дейди Н.Мавлонова. — Биз эл-юрт ва биринчи навбатда электоратимиз манфаатини ўйлаб, асосий эътиборни уларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимларини ошириш, уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, жойларда қабул қилинаётган қонунлар ижросини таъминлашга қаратмоқдамиз. Бунда шубҳасиз, аёлларнинг ўрни ниҳоятда муҳимдир. Ана шундан келиб чиқиб, жойларда аёллар масаласига бағишланган 60 дан зиёд тадбирлар ўтказдик. Хотин-қизлар қўмитаси, «Камолот» ЁИҲ ва нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатларимиз ғоявий-сиёсий ишлар самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этаётганини эса алоҳида таъкидлаш лозим. Дейлик, «Ҳунарманд аёл» уюшмаси, «Истиқболли авлод», «Қалб нури» каби ННТлар билан ҳамкорликда «Оилавий бизнесни ривожлантириш» лойиҳаси доирасида 128 нафар хотин-қиз тикиш-бичиш, кондитер маҳсулотлари тайёрлаш ва компьютер курсларида бепул ўқитилди. Флористлар уюшмаси ёрдамида 32 нафар аёл касаначилик асосида уй меҳнатига жалб этилди. «Истиқболли авлод» нодавлат нотижорат ташкилоти билан эса одам савдоси, ичкиликбозлик ва бошқа салбий иллатларга қарши тарғибот-ташвиқот ишлари қатъий йўлга қўйилди. Хусусан, жорий йил бошида O`zLiDeP вилоят Кенгаши қошида «Дийдор» сайёр гуруҳининг тузилгани айни муддао бўлди. Қисқа фурсатда 40 нафар опа-сингилларимиз сафимизга қўшилдилар. Зеро, либерал ғояларга бўлган юксак ишонч жиззахлик аёлларга куч бағишлаб, уларни янги марралар сари руҳлантирмоқда.
Дарҳақиқат, шундай. Жиззахдаги «Гулдаста тортлари» нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси, қолаверса, «Жиззах – ЦУМ» акционерлик жамияти қошидаги бошланғич партия ташкилотлари жамоанинг яқин мададкори бўлишга интилмоқда. «Гулдаста тортлари» хусусий корхонаси раҳбари Гулбаҳор Мамазиёеванинг таъкидлашича, бу ерда БПТ ташкил этилгач, хотин-қизлар ўз бурчларига янада масъулият билан ёндашадиган, билим ва тажрибаларини ошириш учун турли тадбирларда фаол қатнашадиган бўлдилар.
— O`zLiDeP ва «Аёллар қаноти»нинг реал ёрдамини доимо ҳис этаяпмиз, — дейди корхона ишчиси Насиба Қаюмова. — Хусусан, «Тадбиркорлик тамойиллари ва ишбилармонлик имкониятлари» лойиҳаси доирасида ўтказилган ўқув-семинарлар биз учун жуда қўл келаяпти. Ниятим битта: у ҳам бўлса «Аёллар қаноти»нинг «Оилавий тадбиркорликдан — мустаҳкам оилага» лойиҳасида фаол қатнашиб, кўзлаган режаларимни рўёбга чиқаришдир.
«Оилавий бизнесдан — мустаҳкам оилага» минтақавий лойиҳаси ҳам «Аёллар қаноти» томонидан оила йили муносабати билан ишлаб чиқилган йирик лойиҳалардан бўлиб, ундан кўзланган мақсад мустақил бизнес-режа тузиш тажрибасига эга бўлган хотин-қизлар лойиҳасини молиялаштиришга кўмаклашишдан иборат. Агар юқорида тилга олганимиз — Насибанинг нияти амалга ошиб, лойиҳа ғолибига айланса, Жиззахда яна бир нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхона барпо бўлди. Асосийси, бу ҳам эмас. O’zLiDeP айни кунда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқчи бўлган фуқароларни ўз атрофига бирлаштириб, уларнинг мақсад ва интилишларини қўллаб-қувватлашда ташкилотчилик қилаяпти. Ана шундай изланувчанлар орасида жиззахлик опа-сингилларимиз кўпайиб бораётгани эса эътиборга моликдир. Уларнинг изланишлари ўз самарасини бериши ва партиянинг тадбиркорлик соҳасидаги режалари тўла-тўкис амалга ошишига шубҳа қилмаймиз. Зеро, бунинг учун барча қонуний асослар мавжуд.
Наргиза ҚАҲҲОРОВА,
«XXI asr»
Обсудить новость на Форуме
29 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |