17:45 14.08.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
“Аёллар қаноти” лойиҳалари қуйи бўғинларда ҳам фаол
Лойихалар доирасидаги тадбирлар вилоятнинг шаҳар, туман Кенгашлари “Аёллар қаноти” томонидан мунтазам ташкил этилмоқда. Жорий йилнинг “Мустаҳкам оила йили” деб номланиши жамиятимизнинг муҳим асоси ҳисобланмиш оилаларимизни қўллаб-қўвватлаш, оилаларнинг билим салоҳиятини ошириш, маънавиятини юксак даражаларга жавоб берадиган тарзда кўтариш, жамиятдаги ўрнини янада ошириш, уларга кўмак ва имтиёзлар бериш, ёш оилаларни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш, маҳаллаларда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларини такомиллаштириш, оилаларимизда камол топаётган ёш авлоднинг тарбиясига эътиборли бўлиш масалаларини сиёсий мезон доирасида кўриб чиқишни талаб этмоқда. Шу муносабат билан, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси “Аёллар қаноти” томонидан амалга оширилаётган “Тадбиркорлик тамойиллари ва ишбилармонлик имкониятлари”, “Соғлом оила - мустаҳкам оила”, “Оилавий тадбиркорликдан – мустаҳкам оилага” лойиҳалари хотин-қизларни ўз атрофида жипслаштириб, уларда тадбиркорлик ва ишбилармонлик кўникма ва малакаларини янада шакллантирмоқда.O’zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими ҳамда худудий “Аёллар қаноти” гуруҳлари томонидан БПТларда, маҳаллаларда, хусусий ва ишлаб чиқариш корхоналарида ушбу лойиҳаларни мутахассилар иштирокида кенг тарғиб этиб, давра суҳбатлари, учрашувлар ва ўқув-семинарларини ташкил этмоқда. Шу каби тадбирлар қаторида Оҳангарон тумани “Қурама” ҚФЙ Четсув қишлоғи Агроиқтисодиёт касб-ҳунар коллежида ташкил этилган “Оиланинг интеллектуал, маънавий-ахлоқий даражаси – жамият олдидаги бурчи ва масъулияти” мавзусида давра суҳбати ҳам кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. Тадбир давомида жойлардаги хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, оилада соғлом турмуш тарзини ривожлантириш, шунингдек ёш қизларнинг эрта турмушга чиқиш ҳолатларининг олдини олиш, тиббий хизмат кўрсатиш сифати, маънавий-ахлоқий даражасини ошириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш каби масалалар ўртага ташланди. Шунингдек, қишлоқ хотин-қизларини спортга кенг жалб этиш, аёл мураббийлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш ҳам муҳим вазифа эканлиги таъкидланди. Бир гуруҳ фаол ва ташаббускор партия аъзоларига туман Кенгаши фахрий ёрлиқлари топширилди ҳамда партия аъзолигига қабул қилинганларнинг партия гувоҳномалари тантанали равишда топширилди.Шунингдек, “Оилага кўмак – бу аёлларга кўмакдир” мавзусида Олмалиқ шаҳридаги А.Яссавий номли махаллада, “Кичик бизнеснинг катта имкониятлари” мавзусида Ангрен шаҳри “Шахлия” ишлаб чиқариш хусусий хунармандлик цехида, “Эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари ҳамда уларни бартараф этиш йўллари” мавзусида Юқори Чирчиқ тумани Янгибозор маҳалласида, “Мамлакатимизда оила институтини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш борасида эришилган натижалар ҳамда навбатдаги вазифалар” мавзусида Чиноз тумани Усмон Носир маҳалласи БПТларида ҳам давра суҳбатлари, учрашувлар ва ўқув-семинарлар юқори савияда ташкил этилди.
Обсудить новость на Форуме