10:30 14.01.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

«Аёллар қаноти» инновацион ривожланиш тарафдори

2013 йилнинг «Обод турмуш йили» деб эълон қилинганлиги «Мустаҳкам оила йили»нинг мантиқий давоми сифатида барча оилалар, улар бағрида камол топаётган фарзандлар учун алоҳида аҳамият касб этиши шак-шубҳасиз. Жамиятнинг ижтимоий барқарорлиги, ислоҳотлар самарадорлиги кўп жиҳатдан хотин-қизларга боғлиқ, албатта. Бинобарин, турмушнинг оғир юкини нозик елкасида оғринмай кўтариб келаётган опа-сингилларимизнинг сиёсий жараёнлардаги иштирокини кенгайтириш, уларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш  O’zLiDeP «Аёллар қаноти» зиммасига ҳам катта масъулият юклайди.Айни пайтда сафдошларимизнинг 67 минг нафардан зиёдини хотин-қизлар ташкил этади. Уларнинг 20 мингдан ортиғи ишбилармон ва тадбиркорлардир. «Мустаҳкам оила йили»да фаол хотин-қизлар кўмаги ва ташаббуси билан 6 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилди. Жойларда ўтказилган тадбирларда минг-минглаб аёллар иштирок этиб, аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга қаратилган муҳим таклифларни ўртага ташладилар. Тарғибот-ташвиқот ишлари самараси ўлароқ, оилавий бизнесни ривожлантиришда тобора юксакроқ натижаларга эришилмоқда. «Аёллар қаноти»нинг «Тадбиркорлик тамойиллари — ишбилармонлик имкониятлари», «Оилавий тадбиркорликдан — мустаҳкам оилага», «Соғлом оила — мустаҳкам оила» сингари йирик лойиҳалари туфайли юзлаб хотин-қизлар ўз бизнесини йўлга қўйиш имконига эга бўлдилар.Бу борада тадбиркорларимизнинг молиявий жиҳатдан ўз вақтида қўллаб-қувватланаётганлиги муҳим аҳамият касб этмоқда. Жумладан, якунланган йилда «Оилавий тадбиркорликдан — мустаҳкам оилага» лойиҳасининг туман ва шаҳар босқичида 231 нафар иштирокчининг бизнес лойиҳалари маъқулланиб, тижорат банклари томонидан уларга 900 млн. сўм маблағ ажратилди. Натижада 670 та янги иш ўрни яратилди. Бу оилалар даромадига даромад қўшилди, деганидир. O’zLiDePнинг 2013 йилга мўлжаллаган иш режаси ҳамда «Обод турмуш йили» Давлат дастурига тақдим этилаётган таклифларимизда тадбиркорлик, фермерлик, ҳунармандчилик, касаначилик, шунингдек, оилавий бизнесни янада ривожлантириш, ишбилармон аёллар учун қулай шарт-шароит яратиш, уларнинг имкониятларидан кенгроқ фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилганлиги ҳам бежиз эмас. Хусусан, жорий йилда «Оилавий тадбиркорликдан — мустаҳкам оилага» лойиҳасини янада такомиллаштириш, шунингдек, оилавий тадбиркорликни йўлга қўйишда нафақат маҳаллий, балки хорижий тажрибаларни ҳам кенг қўллаш кўзда тутилмоқда. Бундан мақсад опа-сингилларимизнинг касбий ва интеллектуал салоҳиятини янада ошириш, O’zLiDePнинг кадрлар захирасини сиёсий етук хотин-қизлар ҳисобига кенгайтиришдан иборатдир. «Обод турмуш йили»да амалга ошириладиган «Хотин-қизлар — инновацион ривожланиш тарафдори», «Фермерлик ҳаракати — ҳал қилувчи ижтимоий-сиёсий куч», «Замонавий аёл — бунёдкор, етакчи» лойиҳаларимиз ҳам эзгу мақсадлар йўлида хизмат қилади, деб ўйлаймиз. Ҳозирги кунда ёш оилаларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, улар учун яратилаётган кўмак, имтиёз ва имкониятларни янада кенгайтириш, уй-жой билан таъминлаш ҳар қачонгидан катта аҳамият касб этмоқда. «Аёллар қаноти» шундан келиб чиқиб, асосий эътиборни муҳим ҳаётий масалаларга қаратаяпти. Зеро, аҳоли турмуш фаровонлигининг давлат ва жамият бошқарувидаги иштирокини янада кенгайтириш партиямизнинг дастурий мақсадларидан биридир. 

“XXI-asr” ижтимоий-сиёсий газетаси 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме