14:15 13.12.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
«Аёллар қаноти» депутатларни фаолликка ундамоқда. Бироқ ...
O’zLiDeP Жиззах вилоят кенгаши «Ҳунарманд аёл» ассоциацияси, «Истиқболли авлод», «Қалб нури» ННТлари билан ҳамкорликда 128 нафар хотин-қизни бепул ўқитди.
Мамлакатимизда хотин-қизлар фаоллигини ошириш, уларни ижтимоий-сиёсий жараёнларга кенг жалб қилиш борасида «Аёллар қаноти» Жиззах вилоятида ҳам изчил ишларни амалга оширмоқда. Айни пайтда вилоятдаги опа-сингилларимизнинг қарийб 3 минг нафари O’zLiDeP аъзоларидир.
— Партия фаолларининг кўпчилиги олий маълумотли кишилар бўлиб, аъзоларнинг 310 нафарини тадбиркор ва фермерлар ташкил этади — дейди O`zLiDeP Жиззах вилоят кенгаши «Аёллар қаноти» раҳбари Наргиза Мавлонова.
— 2011 йилнинг ўтган даврида хотин-қизларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимларини ошириш, уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришга қаратилган 60 дан ортиқ тадбирлар ўтказдик. Уларда асосий эътибор қабул қилинаётган қонунларнинг мазмун-моҳиятига қаратилди. Хотин-қизлар қўмитаси, «Камолот» ЁИҲ ва нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатларимиз эса ижтимоий шерикчилик йўналишидаги фаолиятимизни жонлантириш билан бирга барча ёшдаги хотин-қизлар билан яқиндан алоқа ўрнатишда ҳам қўл келаяпти. Масалан, «Ҳунарманд аёл» ассоциацияси, «Истиқболли авлод», «Қалб нури» ННТлари билан ҳамкорликдаги «Оилавий бизнесни ривожлантириш» лойиҳаси доирасида 128 нафар хотин-қиз тикиш-бичиш, кондитер маҳсулотлари тайёрлаш ва компьютер курсларида бепул ўқитилди. Флористлар ассоциацияси билан биргаликда 32 нафар аёлни уй меҳнатига жалб қилдик. «Истиқболли авлод» нодавлат нотижорат ташкилоти билан ҳамкорликда одам савдоси, ичкиликбозлик ва бошқа салбий иллатларга қарши тарғибот-ташвиқот ишларини йўлга қўйганимиз ҳам яхши самара бермоқда.
— Бошланғич партия ташкилотлари ҳамда маҳаллий кенгашлардаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳлари билан ҳамкорликдаги ишлардан кўнглингиз тўлаяптими?
— Маълумки, ҳар қандай сиёсий куч ўз фаолиятини бошланғич ташкилотларга таянган ҳолда олиб боради. Шу нуқтаи назардан биз ҳам мавжуд 85 та БПТ билан яқин алоқада фаолият олиб бораяпмиз. Айниқса, маҳалла ва қишлоқ фуқаролик йиғинлари қошидаги БПТлар ғоя ва таклифларимизни уй бекаларигача етказишида фаоллик кўрсатаяпти.
Ушбу жараёнларни янада жонлантириш учун бошланғич ташкилот етакчилари ва фаолларига маънавий-маърифий ишларни кучайтиришда амалий ёрдам зарурлиги сезилиб қолди. Шу боис жойларда ўтказилаётган тадбирларга 141 нафар маҳаллий кенгашлар депутатларини ҳам кенг жалб этишга ҳаракат қилаяпмиз. Аслида тарғибот тадбирларида фаол иштирок этиб, жамиятда кечаётган янгиликларни сайловчиларга етказиш, мавжуд муаммоларни жойида ҳал этиш депутатнинг электорат олдидаги бевосита бурчидир. Аммо, афсуски, халқ депутатлари Жиззах вилоят кенгаши сессияларида O`zLiDeP депутатлик гуруҳи ташаббуси билан бор-йўғи битта масала — ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш юзасидан ¤збекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги вилоят бўлими раҳбарининг ҳисоботи эшитилди, холос. Шу биргина мисолнинг ўзиёқ депутатларимизнинг нафақат аёллар масаласи, балки партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини амалга оширишда ҳам сусткашликка йўл қўяётганларини кўрсатиб турибди.
Демак, фаолиятимизни янада кучайтиришимиз зарур. Акс ҳолда, сайловчилар ишончини йўқотиш мумкин.
Наргиза ҚАҲҲОРОВА,
«XXI asr»
Обсудить новость на Форуме
25 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |