18:00 30.05.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
«Аёллар қаноти»
Андижон. «Аёллар қаноти»нинг Хонобод туман «Анҳор» маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари билан ҳамкорликдаги тадбири хотин-қизларнинг сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг жамиятдаги ўрнини янада мустаҳкамлаш масаласига бағишланди.
Тадбирда «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси»нинг мазмун-моҳияти, шунингдек, «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги қонуннинг аҳамияти хусусида фикр юритилди.
Навоий. Хонадонларнинг барқарор даромад манбаига эга бўлишлари нафақат оила, балки жамият фаровонлиги учун ҳам хизмат қилади. Шу нуқтаи назардан оилада тадбиркорликни ривожлантириш, жумладан, аёлларни эркин меҳнат фаолиятига кенг жалб қилиш ҳар галгидек муҳим аҳамиятга эгадир. Навоий вилоят кенгаши «Аёллар қаноти» ташаббуси билан Учқудуқ туманида ташкил этилган тадбир айни шу мавзуга бағишланди.
Унда тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган ёшларга бошланғич сармоя олишда амалий кўмаклашиш, ушбу соҳанинг доимий мониторингини юритиб бориш масаласи атрофлича муҳокама қилинди.
Қашқадарё. ўузор туманидаги нефть-газ саноати касб-ҳунар коллежида «Олий ва ўрта махсус касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб этишнинг ижтимоий-иқтисодий аҳамияти ва зарурияти» мавзуига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. «Аёллар қаноти» томонидан ташкил этилган ушбу тадбирда коллеж талабаларини мустақил ҳаётга тайёрлаш, уларнинг бир қисмини йирик саноат корхоналарига касаначилик асосида ишга жойлаш масаласи кўриб чиқилди.
Наргиза Қаҳҳорова тайёрлади
Обсудить новость на Форуме