17:31 07.02.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Аёл бахтиёрми, демак, юрт фаровон
Қорақалпоғистонда O`zLiDeP аъзолари орасида хотин-қизлар сони қарийб 4000 минг нафарни ташкил этади. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 150 нафардан кўп бўлиб, ҳудудда партиянинг ғоя ва мақсадлари аёллар томонидан кўпроқ қўллаб-қувватланаётганини кўрсатади.
—Аъзоларимизнинг аксарияти олий маълумотли мутахассислардир, — дейди Аёлларнинг сиёсий фаоллигини, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими мудири Амина Қаландарова. — Уларнинг қарийб 700 нафари тадбиркор ва фермер экани ҳам партия Дастуридан ўрин олган масалаларга жиддий эътибор қаратилаётганидан далолат. Тадбиркор аёллар ўзлари яшаб турган ҳудудларда опа-сингилларимизни иш билан таъминлашга, уларга ўз бизнесини йўлга қўйишга яқиндан ёрдам бермоқдалар. Хусусан, Чимбой туманидаги «Нуримова Жамила» хусусий корхонаси раҳбари Жамила Нуримова қандолатчилик цехи очиб, 15 нафар хотин-қизни иш билан таъминлади.
Нукус шаҳридаги ташаббускор хотин-қизларнинг 48 нафари эса партия бошланғич ташкилотларига етакчилик қилмоқда.
— Нукус шаҳрида мингдан ортиқ O`zLiDeP аъзоси бўлса, уларнинг 400 нафардан ортиғини хотин-қизлар ташкил этади, — дейди Нукус шаҳар «Аёллар қаноти» гуруҳи раҳбари Гулистон Давлетова. — Улар депутат, тадбиркор, маҳалла раиси, тиббиёт ходимларидир. Ана шундай фаолларимиздан бири «Нагметова Наргул» фирмаси раҳбари Наргул Нагметова миллий ва замонавий йўналишдаги тикув цехини ташкил этиб, хотин-қизларимиз учун 20 дан ортиқ янги иш ўрни яратди.
Таъкидлаш жоиз: O`zliDeP Қорақалпоғистон Республикаси кенгашининг «Аёллар қаноти» бўлими кўмагида 2010 йилда 111 та янги иш ўрни яратилган. O`zLiDeP аъзоси, «Аёзқалъа тур» хусусий корхонаси раҳбари Дилбар Каримбердиева ҳам ўзи ташкил этган «Аёз қалъа» тарихий музейи атрофида сайёҳлар учун барча қулайликларга эга шинам меҳмонхонани ишга тушириш арафасида.
— Мустақиллик туфайли мамлакатимизда ҳар бир инсон эркин меҳнат қилиш, тадбиркорлик билан бемалол шуғулланиш ва ўз меҳнатига яраша даромад топиш имкониятига эга бўлди. Юртбошимизнинг Қорақалпоғистонга сафарлари чоғида айтган бу сўзлари мени бефарқ қолдирмади, — дейди Дилбар Каримбердиева. — Уларнинг Кегейлида қорақалпоғистонлик оналарга, аёлларга алоҳида эҳтиром кўрсатиб, она бахтли бўлса, оила бахтли, она бахтиёр яшаса, мамлакат фаровон бўлишини уқтирганларида шундай жамиятнинг аёли эканимдан фахрланиб кетдим.
Хулоса қилиб айтганда, Қорақалпоғистонда изланувчан тадбиркорлар, мамлакат келажаги учун ўзини масъул деб билганлар кундан-кунга ортиб бормоқда. Бундай опа-сингилларимизнинг O`zLiDeP ғоялари асосида ҳамфикр ва кўмакдош бўлаётганлари эса кенг кўламли ислоҳотларнинг муваффақиятидан далолатдир.
Обсудить новость на Форуме
25 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |