12:49 26.09.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Ахборот олиш эркинлигини таъминлаш –муҳим вазифа
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда қўмита ишчи гуруҳи томонидан “Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида”ги ҳамда “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг Бухоро ва Навоий вилоятларидаги ижросини назорат-таҳлил тартибида ўрганиш якунлари муҳокама қилинди.
Ушбу масала ишчи гуруҳи томонидан Бухоро ва Навоий вилоятларидаги жами 328 та давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий ҳокимликлар тизимида атрофлича ўрганиб чиқилди. Маълум бўлдики, бир қатор идора ва ташкилотларда ахборот хизмати фаолияти талаб даражасида йўлга қўйилган. Ҳар бир фуқаронинг ахборот олиш ҳуқуқи кафолатланиб, қонун ҳужжатлари ва тегишли материаллар веб-сайтларга жойлаштирилмоқда ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали ёритиб борилмоқда. Ахборот эркинлигининг асосий принциплари ҳисобланган очиқлик ва ошкоралик, ахборотдан ҳамма эркин фойдаланиши мумкинлиги ва ҳаққонийлик сингари тамойиллар таъминланмоқда. Бироқ, шу билан бирга, “Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида”ги ва “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги (ахборот соҳасига бозор механизмларини жорий этиш, ОАВнинг иқтисодий мустақиллигини таъминлаш нуқтаи назаридан) қонунлар, соҳага оид Президент фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ижросини таъминлашда ҳар икки вилоятда ҳам муайян камчиликларга йўл қўйилмоқда.
Ана шулардан келиб чиқиб, сўзга чиққан ишчи гуруҳи аъзолари ва депутатлар Бухоро ва Навоий вилоятларидаги давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ҳокимликларга ахборот хизматлари учун барча зарур шарт-шароитларни яратиб бериш, ўз фаолияти билан жамоатчилик ва аҳолини мунтазам равишда таништириб бориш самарадорлигини ошириш, Интернет тармоғидаги веб-саҳифалар ишини янада такомиллаштириш, ҳар кимга қонуний манфаатларига дахлдор бўлган ахборотлар билан танишиб чиқиш имкониятини тўлиқ яратиб бериш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш каби ҳуқуқий меъёрлар бўйича аниқ тавсиялар бердилар. Кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилиш чоғида сиёсий партиялар фракциялари аъзолари ўз дастурий мақсадларидан келиб чиқиб, фикр-мулоҳазалари ва амалий таклифларини баён этдилар.
Жумладан, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал демократик партияси вакиллари оммавий ахборот воситалари соҳасига бозор механизмларини кенг ва жадал суръатларда жорий этиш, уларнинг иқтисодий эркинлиги ва мустақиллигини амалда таъминлаш, нодавлат оммавий ахборот воситаларини янада ривожлантириш ҳамда ахборот бозоридаги соғлом рақобатни кучайтириш борасида амалдаги қонунчиликни такомиллаштиришга оид бир қатор таклифларни илгари сурдилар.
Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзолари эса, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятини оммавий ахборот воситалари орқали мунтазам равишда ёритиб бориш, улар ишининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, фуқароларнинг мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар, олиб борилаётган ташқи ва ички сиёсат ҳақида хабардорлигини ошириш ўз дастурий мақсадларига ҳамоҳанг эканлигини таъкидладилар.
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси депутатлари оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш бўйича давлат сиёсатининг асосларини шакллантиришга қаратилган чора-тадбирлар бугунги ва эртанги кун учун нақадар ҳаётий аҳамиятга эга эканига эътибор қаратдилар. Уларнинг фикрича, бу ғояни амалга оширишда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти ҳақидаги ҳаққоний, холис ва тезкор ахборотларни кенг жамоатчиликка етказишни тизимли равишда йўлга қўйиш, ахборот хизматлари билан ОАВ ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш мамлакатимизда шаклланган миллий ахборот маконини янада тараққий эттириш, миллий журналистика мактабини ривожлантиришнинг муҳим омилидир.
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракцияси аъзолари оммaвий axборот воситaлaрининг дaвлaт ҳокимияти вa бошқaруви оргaнлaри фaолияти устидaн жaмоaтчилик вa пaрлaмeнт нaзорaтини тaъминлaш, ҳокимият вa жaмоaтчилик ўртaсидa мустaҳкaм aлоқa ўрнaтиш борaсидaги ролини кучaйтиришгa қaрaтилгaн сaмaрaли ҳуқуқий мexaнизмлaрни ярaтиш масалалари ўз дастурий мақсадларига мослигини ва долзарб аҳамият касб этишини эътироф этдилар.
Кенгайтирилган йиғилиш якунида муҳокама этилган масалалар юзасидан қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.
Обсудить новость на Форуме