18:47 03.03.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Ахборот-кутубхона фаолиятининг ҳуқуқий асоси
Бугун мамлакатимизда 11026 та ахборот-кутубхона муассасаси бўлиб, улар 6,3 миллион нафардан ортиқ китобхонларга хизмат кўрсатаяпти. Соҳа мутахассисларининг фикрича, айни пайтда ахборот-кутубхоналардаги шарт-шароитлар тобора яхшиланиши баробарида фуқароларнинг зарур ахборот ва маълумотларга бўлган талаби ҳам ўсиб бораяпти. Ҳозирги кунда кутубхоналардаги жами адабиёт фонди 83,6 миллион бирликни ташкил этса, унинг 3,5 миллион бирлиги электрон формат кўринишидадир.
Шу ўринда барча ахборот-кутубхона марказларида интернетга уланиш имконини берувчи локал тармоқлар ташкил этилгани, таълим муассасаларидаги 1639 та ахборот-ресурс марказларидан 1380 таси эса «ZiyoNET» тармоғига уланганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Кутубхона муассасаларига замонавий ахборот-коммуникация технологияларининг жадал жорий этилаётгани натижасида уларни компьютерлаштириш 2,8, нусха кўчириш ва сканер воситалари билан таъминланиш даражаси эса 2,3 маротаба ошди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси томонидан парламент муҳокамасига киритилаётган «Ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси муҳокамасида ана шу рақамлар тилга олинди.
Депутатларнинг фикрича, мазкур қонун лойиҳаси ахборот-кутубхона хизмати бўйича миллий тизимни такомиллаштиришга қаратилган «Республика аҳолисини ахборот-кутубхона билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисида» ҳамда 2011 йил 23 февралдаги «Ахборот-коммуникация технологиялари базасида ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс хизматлари сифатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарорларида белгилаб берилган вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш учун ҳуқуқий базани шакллантириш имконини туғдиради.
— Иккинчи ўқишда муҳокамага тақдим этилаётган қонун лойиҳаси тубдан қайта ишланди, — деди қўмита раиси, O`zLiDeP фракцияси аъзоси Абдурашид Жўрабоев. — Унда ўсиб келаётган авлоднинг интеллектуал эҳтиёжлари, маънавий-ахлоқий қадриятларни сақлаб қолиш ҳамда аҳолини тизимли равишда ахборот билан таъминлашга йўналтирилган янги марказларни яратувчи ахборот-кутубхона тармоқларини ташкил этишни такомиллаштиришга оид нормалар ўз аксини топган.
— Қонун ахборот-кутубхона соҳасини ташкил этиш ва ривожлантириш борасидаги муносабатларни тартибга солишга, энг асосийси — ахборот-кутубхона муассасалари фондларида сақланаётган ахборотлардан эркин фойдалана олиш ҳуқуқларини таъминлашга хизмат қилади, — деди Республика ахборот-кутубхона маркази директори Алишер Ишматов. — Қонун лойиҳасини тайёрлаш жараёнида хорижий мамлакатларнинг бу борадаги қонунчилик асослари ўрганиб чиқилди.
— Шу ўринда яна бир жиҳатни алоҳида таъкидлаш жоиз, — деди Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори Абдусалом Умаров. — Айни шу номдаги ва мақсад-вазифаларига кўра ноёб қонун дунёнинг ҳеч бир давлатида учрамайди. Тўғри, кутубхоналар фаолиятини тартибга соладиган турдош қонунлар бор. Аммо соҳани замонавий ахборот-коммуникация технологиялари негизида ривожлантиришнинг алоҳида олинган ҳуқуқий асоси бошқа мамлакатларда йўқ. Мазкур қонун лойиҳасида мамлакатда ягона ахборот-кутубхона тизимини шакллантиришга қаратилган ташкилий механизмларнинг ҳуқуқий асосларини, миллий кутубхона мақоми ва унинг ўзига хос хусусиятлари, ахборот-кутубхона алмашуви иштирокчиларининг белгиланиши муҳим аҳамият касб этади. Унинг амалий қиммати деб, лойиҳада ахборот-кутубхона институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг самарали шакллари, хусусан, солиқ ва бошқа имтиёзлар берилиши назарда тутилаётганини таъкидлаш мумкин.
Такомиллаштирилган қонун лойиҳасида сиёсий партиялар платформаларида ўз аксини топган устуворликлар ҳам инобатга олингани сиёсий партиялар фракциялари аъзоларининг чиқишларида ҳам алоҳида таъкидланди.
Хусусан, O`zLiDeP фракцияси аъзоларининг фикрича, ушбу қонун лойиҳаси партия дастурий мақсадларига ҳамоҳанг бўлиб, ахборот-кутубхона муассасаларини юридик ва жисмоний шахслар ташкил этиши, фойдаланувчиларга пулли хизматлар кўрсатиш имкониятини яратувчи нормалар борлиги эътиборга моликдир. Ушбу соҳага бозор механизмларининг кенг жорий этилиши хизмат сифати яхшиланиши ва турларининг кўпайиши, қўшимча иш ўринлари яратилиши, коммуникация инфратузилмаси тизимининг яхшиланиши эвазига иқтисодиётимизнинг рақобатбардошлиги ортиши учун шарт-шароитлар яратилмоқда.
Қўмитанинг кенгайтирилган таркибдаги мажлисида сўзга чиққанлар ушбу қонун лойиҳаси пухта тайёрлангани, соҳадаги муносабатларни тартибга солиш жараёнини кенг қамраб олганини ҳисобга олиб, Олий Мажлис қонунчилик палатасининг ялпи мажлисига иккинчи ўқиш учун муҳокамага киритиш таклифини билдирдилар.
Обсудить новость на Форуме
24 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |