13:32 04.03.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Аграр қонунчилигига оид қизғин мулоқот
3 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Матбуот хизмати, O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Матбуот хизмати ҳамкорлигида ташкил этилган “2010 - фаолият якунлари ҳамда 2011 - устувор вазифалари: таҳлил, ҳисобот ва таклифлар” мавзуидаги матбуот анжуманида аграр соҳадаги қонунчилик тизимини мунтазам янгилаб бориш, қабул қилинган қонунлар ижроси устидан парламент ва депутатлик назоратини ўрнатиш, парламентимизнинг мамлакатимизда кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш бўйича демократик янгиланишлар, либерал ислоҳотлар ташаббускорига айланишига эришиш борасидаги фаолият йўналишларини янада такомиллаштириш масалаларига эътибор қаратилди.
Анжуман аввалида қўмита фаолиятига оид видеоролик намойиш этилиб, махсус тайёрланган “2010 - фаолият якунлари ҳамда 2011 - устувор вазифалари: таҳлил, ҳисобот ва таклифлар тўғрисидаги АХБОРОТНОМА” тақдимоти ўтказилди. Шундан сўнг қўмита раиси Муҳаммадюсуф Тешабоев иштирокчиларга қўмитанинг 2010 йилдаги фаолияти якунлари ҳамда жорий йил учун режалаштирилган устувор вазифалар юзасидан батафсил маълумот берди. М. Тешабоевнинг таъкидлашича, мамлакатимиз Президенти И.А.Каримовнинг “Мамлакатимизни модернизация қилиш ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш – устувор мақсадимиздир” ҳамда “Асосий вазифамиз – Ватанимиз тараққиёти ва ҳалқ фаровонлигини янада юксалтиришдир” номли маърузаларида илгари сурилган стратегик ҳамда концептуал йўналиш ҳамда вазифалар қўмита фаолиятининг ўтган йилги қонун ижодкорлиги, назорат-таҳлил, парламент назорати ва эшитувлари каби асосий йўналишларини аниқ режалаштириб олиш ва уларни амалга ошириш учун дастуриламал бўлиб хизмат қилди.
Қайд этилганидек, ҳисобот даврида қўмита аъзоларининг соҳага тааллуқли қонунлар бўйича ихтисослашувларидан келиб чиққан ҳолда, “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги, “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги, “Давлат ер кадастри, “Селекция тўғрисида”ги, “Уруғчилик тўғрисида”ги Қонунларга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, янги таҳрирда “Ветеринария тўғрисида”ги ҳамда чорвачилик соҳасини жадал ривожлантиришга қаратилган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун хужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш борасида қатор амалий ишлар олиб борилган.
Хусусан, қўмитада фаолият олиб бораётган O’zLiDeP фракцияси аъзолари томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2010 йилга ва кейинги йилларга мўлжалланган қонун ижодкорлиги, назорат-таҳлил ишлари Дастурида устувор вазифа сифатида белгиланган режага мувофиқ, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган ва у бугунги кунда тегишли вазирлик ва идораларга расмий хулосалар олиш учун тақдим этилган.
Шунингдек, қўмита раиси томонидан O`zLiDeP Сайловолди дастурида фермер хўжаликларини ривожлантириш, улар учун зарур инфратузилмани шакллантиришга кўмаклашиш масалалари устувор вазифалар этиб белгилангани ҳам алоҳида таъкидланди.
М. Тешабоевнинг сўзларига қараганда, қўмитада аграр ва сув хўжалигини ривожлантиришга қаратилган қонунларни такомиллаштириш ҳамда янги қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнларида олий ўқув юртлари, илмий-тадқиқот муассасалари, амалиётчи мутахассислар билан узвий ҳамкорлик олиб бориш яхши анъанага айланган. Дарвоқе, қўмита ҳузурида етакчи амалиётчи олимлар, ҳуқуқшунослар ҳамда соҳанинг етук мутахассисларидан иборат жамоат экспертлар гуруҳи ҳам ташкил этилган. Яна бир янгилик, қўмитада аъзолар соҳага тааллуқли қонунлар, соҳа тармоқлари ҳамда ҳудудлар йўналишлари асосида ихтисослашган.
Шу билан бирга қўмита аъзолари томонидан жойларда ўтказилган тадбирлар доирасида мутахассисларга аҳоли ўртасида қонунлар моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш ва тарғиб қилишда, мавжуд камчиликларни бартараф этишда амалий ёрдам кўрсатилган. Масалан, “Қишлоқ ва сув хўжалигида иқтисодий ислоҳотларнинг чуқурлаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуннинг сувдан фойдаланишга оид нормаларда белгилаб қўйилган сув истеъмолчилари уюшмаларини жойларда ташкил этиш, сув объектлари муҳофаза зоналари ўлчамларини белгилаш ва ундан келиб чиқадиган мажбуриятларни амалга ошириш, ушбу қонун билан Ер кодексининг 34-моддасига киритилган ҳуқуқий нормаларни қўллаш билан боғлиқ масалалар 10 ойгача амалиётда ўз ифодасини топмаётган эди. Айнан ушбу муаммо қўмита томонидан ташкил этилган “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунда белгиланган “Қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун сув объектлари сувидан фойдаланувчиларнинг ва сув ресурсларидан фойдаланувчи сув истеъмолчиларининг мажбуриятлари”га оид нормаларнинг Сурхондарё вилоятида ижро этилиши борасидаги назорат-таҳлил фаолияти ва унга оид тадбирлар самараси ўлароқ ўзининг ижобий ва амалий ечимини топган.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг жорий йилга мўлжалланган асосий фаолият йўналишлари режасини белгилашда Президентимиз И. А. Каримовнинг “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” номли ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 21 январда бўлиб ўтган мажлисидаги маърузаларида белгилаб берилган устувор вазифаларни амалга оширишга катта эътибор қаратилмоқда. Жорий йилда қўмита томонидан “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги, “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги Қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисада”ги қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш, “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунга оид Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг қонуности хужжатлари бўйича фаолиятини ўрганишга қаратилган назорат-таҳлил фаолиятини олиб бориш ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, «Ўзстандарт» агентлиги ҳамда Савдо-саноат палатасининг «Кичик бизнес корхоналари, жумладан, фермер хўжаликлари томонидан ўз маҳсулотларини ташқи бозорларда сотиш учун сертификат ва рухсатномалар олишга оид ҳуқуқий асосларнинг янада такомиллаштирилиши ҳақида»ги, Қишлоқ ва сув хўжалиги, Иқтисодиёт ҳамда Молия вазирликларининг «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва қайта ишлашни модернизация қилишга қаратилган ишлар ва уларнинг ҳуқуқий асослари ҳақида»ги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор идораларнинг «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг унумдорлигини оширишга қаратилган ишлар ва уларнинг ҳуқуқий асослари ҳақида»ги, “Ўзагромашсервис” уюшмасининг «Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилашга қаратилган ишлар ва уларнинг ҳуқуқий асослари ҳақида»ги парламент эшитувларини ўтказиш белгиланган.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Матбуот хизмати раҳбари Олим Ўсаровнинг фикрича, Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси томонидан ташкил этилган мазкур тадбир давомида мамлакатимизда аграр соҳани ривожлантиришга қаратилган бир қатор амалий таклифлар ҳам илгари сурилди. Умуман, бундай тадбирларнинг мунтазам равишда ўтказиб борилиши ижобий самара беради.
O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Матбуот хизмати раҳбари Шуҳрат Орипов эса тадбир қўмита аъзолари ва оммавий ахборот воситалари вакилларининг қизғин мулоқоти руҳида ўтганини қайд этди. Чунки унда журналистлар ўзларини қизиқтирган барча саволлар билан қўмита аъзоларига мурожаат этиб, етарлича жавоблар олишди.
Обсудить новость на Форуме
24 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |