23:45 03.12.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Агар сиз депутат бўлсангиз...
— Танловда иштирок этган аксарият номзодлар ишида амалдаги қонунлар ижро этилишини қийинлаштирадиган меъёрий ҳужжатларни имкон қадар қисқартириш борасидаги масалаларни халқ депутатлари маҳаллий кенгаш сессияларига олиб чиқиш амалиётини шакллантириш бўйича янги таклифлар илгари сурилган бўлса, бошқа бир номзод давлат тузилмаларига юқори малакали ва замонавий билимларга эга мутахассисларнинг кириб келишига қулай шароит яратишга кўмаклашишнинг аҳамияти ҳақидаги мулоҳазаларини баён этган, — дейди партия вилоят кенгашининг Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Дилрабо Раҳмонова. Суҳбатдошимизнинг фикрларида жон бор, албатта. Чунки танловдан кўзда тутилган асосий мақсад ҳам сиёсий жиҳатдан етук ёшларни излаб топиш, уларнинг ижтимоий фаоллигини янада ошириш, мамлакатимизни тараққий эттириш борасидаги изланишларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларни партиянинг истиқболли ёш кадрлари захирасига киритишдан иборатдир.Кўрик-танлов ҳакамлари хулосасига кўра, биринчи ўринни O’zLiDeP Термиз шаҳар кенгаши фаолларидан бири Достон Кўчкинов эгаллади. Иккинчи ўрин «Камолот» ЁИҲ Ангор туман бўлими етакчи мутахассиси Манзура Аймуратовага, учинчи ўрин эса Бойсун туманида уяли алоқа мижозларига хизмат кўрсатувчи хусусий корхона раҳбари Акмал Каримовга насиб этди. — Мазкур лойиҳада қатнашиш учун астойдил тайёргарлик кўрган бўлсам-да, анча ҳаяжонландим, — дейди Достон Кўчкинов. — Лекин ўз дастуримнинг мазмун-моҳиятини етарли даражада баён қилиб бера олганим учунми, фахрли биринчи ўринга муносиб топилдим, деб ўйлайман. Энг муҳими, бу ютуқ мени яна янги изланишларга даъват этмоқда.— Бундай кўрик-танловлар ўтказилаётганидан ёшларимиз жуда мамнунлар, — дейди Акмал Каримов. — Албатта, бундай имкониятлар соғлом фикрли, маънавий етук ёшларда юртимиз қудрати ва обрўини янада юксалтиришга ҳисса қўшиш истагини кучайтиради. Зеро, бундай лойиҳаларда қатнашишдан манфаатдор бўлибгина қолмай, Ватанимиз равнақи учун жонкуяр, иқтидорли ва жисмонан соғлом ёшларни вояга етказишга қаратилган давлат сиёсатини амалга оширишда ҳам фаол иштирок этмоқчимиз. Зеро, танловнинг асосий мақсади ҳам шунда эмасмиди аслида?
***
Бухорода эса мазкур лойиҳа доирасида ўтказилаётган «Агар мен депутат бўлсам...» кўрик-танловининг шаҳар босқичига якун ясалди. Унда ўз ижодий ишлари билан жамиятимиз ҳаётида депутат мавқеини ифодалаб берган танлов иштирокчилари ўз дастурларида илгари сурилган мақсад ва вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш маханизмини кўрсатиб бердилар. Ўз навбатида, иштирокчилар ўзлари яшаб турган ҳудуддаги депутатлар фаолияти билан яқиндан танишганлари, қонунчилик фаолиятидан яхши хабардорликлари, O`zLiDePнинг Сайловолди дастурида белгилаб берилган ёшларга оид вазифалар нималардан иборат экани ҳамда уларнинг амалдаги ижроси хусусида етарли маълумотга эга эканликларини аниқ мисоллар асосида изоҳладилар. Кўрик-танлов давомида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси бўйича олган билимларини яна бир марта синовдан ўтказган ёшлар депутат этиб сайлансалар ҳудудларни ривожлантириш, халқ турмуш фаровонлигини ошириш йўналишида қандай амалий ишларга қўл уришларини баён этдилар. Тадбир якунида ҳакамлар ҳайъати томонидан Бухоро юқори технологиялар ва муҳандислик-техника институтининг «Камолот» ЁИҲ бошланғич ташкилоти раиси — Нодир Солихов, Бухоро Давлат тиббиёт институти талабалари Моҳигул Акрамова ва Жасур Жонибеков, Бухоро Давлат университети ҳузуридаги 4-академик лицейи ўқувчиси Жасур Мустафоевнинг жавоблари юқори баҳолангани маълум қилинди. Энди ғолиблар нуфузли танловнинг вилоят босқичида қатнашадиган бўлдилар.
Асхор ИСТАМОВ,Шуҳрат РАҲИМОВ,«XXI asr»
Обсудить новость на Форуме