21:30 07.05.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

АЪЗОЛАР СОНИ КЎПАЙИШИ ҚИЛАЁТГАН ИШЛАРИМИЗГА БОҒЛИҚ

Бойсун туманида шу кунгача 26 та бошланғич партия ташкилоти ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди. 
Йиғилишларда БПТларнинг электорат вакиллари билан ишлашни фаоллаштириш, партия ғоя ва мақсадларини аҳоли қатламлари ўртасида кенг тарғиб қилиш масалалари ҳам кўриб чиқилди. 
Бундан ташқари, тадбирларда БПТларнинг 2014 йилдаги устувор вазифалари муҳокама қилинди. 
O‘zLiDeP Бойсун туман Кенгаши БПТлар билан ишлаш консультанти Жўрақул Каримов сўзларига кўра, партиянинг асосий бўғини бўлган бошланғич ташкилотлар ўтказаётган тадбирлар аъзолар сони ўсишида жуда катта роль ўйнамоқда. 
Бойсун туманидаги “Авлод” ҚФЙдаги БПТ раиси Ўғлоной Қодирова сўзларига кўра, дастлаб БПТ аъзолари сони анча кам бўлган. 
“Бироқ бизнинг иш услубимиз, электорат манфаатлари ва ҳуқуқлари йўлидаги саъй-ҳаракаларимиз сафимиз кенгайишига катта хизмат қилди. Бугун аъзоларимиз сони 42 нафардан ортиқ”, – дейди Ў.Қодирова. 
O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят КенгашиМатбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме