22:00 07.12.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

АСРЛАРГА ТАТИГУЛИК ЎЗГАРИШЛАР

О’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими томонидан Пастдарғом, Оқдарё, Иштихон, Нарпай туманларида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20 йиллигига бағишлаб “Қомусимиз - ғуруримиз” мавзусида байрам тадбирлари ташкил этилди. Мазкур тадбирларда О’zLiDeP вилоят, туман  Кенгаши “Аёллар қаноти” гуруҳи аъзолари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлари, вилоят, туман хотин-қизлар қўмитаси, “Камолот” ЁИҲ вакиллари, тадбиркор ва фермер хотин-қизлар иштирок этишди.Ушбу тадбирларни ташкил этишдан мақсад Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳиятини хотин-қизлар ўртасида кенг тарғиб этиш ҳамда хотин-қизларнинг, жумладан, қишлоқ аёлларининг жамият ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги иштироки ва фаоллигини ошириш, маънавий салоҳиятини юксалтириш, партиялараро соғлом рақобат асосидаги кураш жараёнларида аёлларнинг бевосита иштирокини таъминлашдан иборат бўлди. Тадбирда мамлакатимизда олиб борилаётган изчил ислоҳотлар натижасида мaмлaкaтимизда иқтисoдиётининг юқoри бaрқaрoр ўсиш суръaтлaри вa мaкрoиқтисoдий мутaнoсиблиги сaқлaниб қoлинишига эришилаётганлиги ҳамда бу борада О’zLiDePнинг ҳам маълум маънода ўрни борлиги алоҳида қайд этилди. Тадбир иштирокчиларининг фикрига кўра,  ўтган 20 йил давомида Қомусимиз доирасида барча соҳалардаги ютуқларимиз, эришилаётган ўзгаришлар, ёшларимизнинг шижоати, маънавият аҳлининг мўъжизалари янада ривожланмоқда. О’zLiDeP электорати ҳисобланган ишбилармонлар ва фермерлар ватан шуҳратини янада ошириш йўлида астойдил меҳнат қилаётганлари ҳам яққол кўзга ташланмоқда. Улар ўз ҳатти-харакатлари билан Президентимиз томонидан бошланган кенг кўламли ва чуқур ислоҳотларга камарбаста бўлаётганини таъкидлаб ўтишди. Тарихан қисқа даврда миллий Конституциямиз асрларга татигулик ўзгаришлар олиб келгани дунё аҳлини ҳайратга солаётганлиги эътироф этиб ўтилди. Бу ҳол биз учун ўтмиш, бугун ва келажакни боғлаб турувчи ришталар ҳамоҳанглигида асл ҳақиқат ва моҳиятни  шууримизда акс этишини таъминлайди. Ушбу тадбир орқали хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ҳамда ҳуқуқий билимларини оширишга эришилди.
О’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме