18:45 13.01.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

АСОСИЙ МАСЪУЛИЯТ МАҲАЛЛИЙ КЕНГАШ ДЕПУТАТЛАРИ ЗИММАСИДА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Конституциямиз қабул қилинганининг 21 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги “Амалга ошираётган ислоҳотларимизни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти қуриш – ёруғ келажагимизнинг асосий омилидир” номли маърузадан келиб чиққан ҳолда ҳамда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан БПТлар фаолиятини такомиллаштириш ва янада ривожлантириш билан боғлиқ комплекс чора-тадбирлар режаси асосида Тўрткўл туманида бошланғич ташкилотлар фаолияти самарадорлигини таъминлаш масалаларига бағишланган семинар-тренинг ўтказилди.

– БПТ етакчилари ҳамда фаоллар иштирокида амалий мулоқотлар уюштирилаётгани уларнинг сиёсий билим ва тушунчаларини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда, – дейди O‘zLiDeP Тўрткўл тумани Кенгаши аппарати раҳбари Ю.Маткаримов. – Бугунги тадбиримизда ҳам иштирокчилар БПТларини шакллантириш тамойиллари ва уларнинг оптимал-ташкилий жиҳатларига алоҳида эътибор қаратди. Жумладан, БПТлар аҳолининг барча қатламлари орасида бевосита иш олиб бориш имкониятига эга экани таъкидланиб, улар фаолиятини тубдан яхшилаш, бу борадаги илғор тажрибаларни оммалаштириш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди. 

Иштирокчилар БПТлар фаолиятини таҳлилий-танқидий руҳда батафсил муҳокама этди.

 “Бошланғич ташкилот партиянинг таянчи, асоси, дея баландпарвоз гаплар гапирамиз. Аммо аксарият ҳолларда ана шу асос ташкилот фаолиятидан хабардор эмасмиз. БПТларнинг самарали фаолият юритиши учун асосий масъулият маҳаллий кенгаш депутатлари зиммасида эканини асло эсдан чиқармаслигимиз лозим”, - деди бу масала юзасидан гапирган Халқ депутатлари Тўрткўл тумани кенгаши депутати М.Нуржонов. 

У бундай семинар-тренинглар иштирокчилар, жумладан, унда қатнашаётган маҳаллий кенгашлар депутатлари учун ҳам маҳорат мактаби вазифасини ўтаётганини эътироф этди. 

Тадбир қатнашчилари жойлардаги энг долзарб муаммолардан бири - партиянинг ғоя ва мақсадларини қўллаб-қувватлаган сайловчи ишончи, депутатлик мақомини қўлга киритгач, партиявий ишдан батамом узоқлашиб қолган депутатлар масаласини ҳам тилга олди.

Шунингдек, семинарда ёшларни тадбиркорлик фаолиятига йўналтириш, уларни партия ишларига янада кенгроқ жалб этиш мавзуси батафсил муҳокама этилди. 
O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси КенгашиМатбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме