13:00 11.04.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
АСОСИЙ ЭЪТИБОР - ФАРЗАНДЛАР КАМОЛИ
O‘zLiDeP вакиллари томонидан жойларда ўтказилаётган турли учрашувларда давлатимиз раҳбари маърузаларининг мазмун-моҳиятини, “Соғлом бола йили” Давлат дастурининг аҳамиятини аҳолининг кенг қатламларига етказишга катта эътибор қаратилаётир.
Пайариқ хизмат кўрсатиш ва сервис касб-ҳунар коллежида 56-Пайариқ сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган депутат Фахриддин Зойиров билан бўлиб ўтган учрашувда ҳам бу масала бош мавзу бўлди.
- Юртимизда ёш авлодни ҳар томонлама баркамол ва соғлом қилиб тарбиялашга жиддий эътибор берилмоқда, - деди учрашувда O‘zLiDePнинг Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзоси Ф.Зоиров. - “Соғлом бола йили” Давлат дастурининг қабул қилиниши ушбу соҳада олиб борилаётган ижтимоий йўналтирилган давлат сиёсатининг мантиқий ва изчил давомидир. Депутат мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимининг тубдан ислоҳ этилиб, жаҳон андозалари даражасига кўтарилаётгани, оналик ва болаликни муҳофаза қилишга устувор эътибор қаратилаётгани ҳақида аниқ ҳаётий мисоллар келтирди.
Учрашувда тиббий маданиятни кучайтириш, оилада соғлом муҳитни яратиш, уларнинг иқтисодий асосларини мустаҳкамлаш каби масалаларда партиянинг “Аёллар қаноти” зиммасига ҳам катта масъулият тушиши алоҳида таъкидланди. Шу боис, тадбир қатнашчилари “Аёллар қаноти”нинг давлат дастури ижросидаги роли, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш борасидаги вазифаларини қизғин муҳокама қилди.
Учрашувда айрим муаммолар ҳам кўтарилди. Хусусан, Пайариқ туманидаги 28, 29 ва 47-умумий ўрта таълим мактабларида спорт залларини қуриш, туман ёшларини, айниқса, коллеж битирувчилари бандлигига эришиш ва ёш тадбиркорларга кредит ажратиш билан боғлиқ муаммолар юзасидан тушунтириш ва тавсиялар берилди. Шунингдек, тумандаги ваколатли органларга камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар киритилди.
Учрашув иштирокчилари давлат дастури ижросида ўз олдиларига қўйилган долзарб вазифаларни ойдинлаштириб, аниқ режаларни белгилаб олди.
O‘zLiDeP Самарқанд вилоят КенгашиМатбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме