16:15 14.03.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
АМАЛИЙ МУЛОҚОТЛАР ЁШЛАР УЧУН ТАЖРИБА МАКТАБИ БЎЛМОҚДА
O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши Жалақудуқ агросаноат касб-хунар коллежида “Кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этиш, улар фаолиятига саноат ишлаб чиқаришини жалб қилишнинг аниқ имкониятлари” мавзуида амалий мулоқот ўтказди.
Тадбир кўп тармоқли хўжаликларни ташкил этиш, уларнинг моддий-техникавий базасини янгилаш, янги технологияларни жорий қилиш йўлида бўлажак мутахассисларга кенг қамровли маълумотлар бериш мақсадида ташкил этилди.
Учрашувда тумандаги “Обиджон”, “Ҳумо”, “Обод водий салтанати” каби кўп тармоқли фермер хўжалиги раҳбарлари коллеж талабаларига ўз иш тажрибалари ҳақида сўзлаб берди.
Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони соҳани янги босқичга кўтарди. Бугун фермерлик ҳаракати нафақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришда етакчи куч, балки жамиятда, қишлоқда ижтимоий масалаларни ҳам ҳал қилувчи қудратли ижтимоий-сиёсий кучга айланди, - деди тадбирда сўзга чиққан O‘zLiDePнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзоси А.Ғофуров.
Депутат бу каби амалий мулоқотлар юксак билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялаш, ижтимоий фаол ва иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш борасидаги долзарб вазифалар ва устувор йўналишлар муваффақиятини таъминлашда катта ҳисса қўшишига ишонч билдирди.
“Қишлоқда фермер хўжаликларига барча зарур хизматларни кўрсатадиган замонавий ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмасини шакллантириш жараёнида партия ўзининг таклиф ва тавсиялари билан фаол иштирок этиши лозим. Зеро, фермер ва деҳқон хўжаликлари фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва бу соҳадаги ислоҳотларда фаол иштирок этиши O‘zLiDePнинг дастурий вазифаларидан ҳисобланади”, - деди Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитаси аппарати бўлим мудири Б.Очилов.
Андижон туманидаги “Усмонҳожи” кўп тармоқли фермер хўжалиги раҳбари А.Болтабоев фермер хўжаликларида маҳсулотларни қайта ишлаш, балиқчилик, асаларичилик, боғдорчилик, сервис хизмати кўрсатишнинг турли шаклларини йўлга қўйиш борасида ўз тажрибаси билан ўртоқлашар экан, тадбир ташкилотчилари бўлган O‘zLiDePга миннатдорлик изҳор этди.
Тадбирда бу борадаги халқаро тажрибаларни ўзлаштириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан ва ер-сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни йўлга қўйиш фермерларнинг иш унумдорлигини оширишига хизмат қилишини таъкидлаб ўтди. O‘zLiDeP Андижон вилоят КенгашиМатбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме