00:00 14.02.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

АМАЛИЙ МУЛОҚОТЛАР ЁШЛАР УЧУН ТАЖРИБА МАКТАБИ БЎЛАЁТИР

Тошкент ирригация ва мелиорация институтида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, Ўзбекистон Фермерлари кенгаши ҳамкорлигида “Аграр соҳада юқори малакали мутахассислар тайёрлаш - мамлакат қишлоқ хўжалиги ва фермерлик ҳаракати ривожини таъминлаш гарови” мавзуида амалий мулоқот ўтказилди. 

Тадбирни кириш сўзи билан очган O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Содиқжон Турдиев Президентимиз Қашқадарё вилоятига сафари давомида ҳозирги давр фермерлари нафақат деҳқончилик сирларини, балки бугунги ҳаёт олдимизга қўяётган янги вазифаларни ҳам пухта билиши, одамларнинг, қишлоқ аҳолисининг турмуш даражасини яхшилаш, маънавиятини юксалтириш, хусусан, ёшларга ҳар томонлама ғамхўрлик ва эътибор кўрсатишда фаол бўлиши зарурлигини қайд этганини таъкидлади. 

“O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Ўзбекистон Фермерлари кенгаши ҳамкорлигида шу мақсадда ташкил этилган мазкур тадбир бўлажак мутахассислар учун муҳим тажриба мактаби бўлиб хизмат қилиши шубҳасиздир”, - деди С.Турдиев. 

Тадбирда бу каби амалий мулоқотлар юртимиз туманларидаги қишлоқ хўжалигига ихтисослашган 154 та коллежда ўтказилиб, уларда 24 мингга яқин талаба қатнашгани ва учрашувлар ўзининг юқори амалий натижаларини бераётгани алоҳида эътироф этилди. 

Иштирокчилар бундай учрашувлар талаба ёшларнинг фермерлик ва тадбиркорликка бўлган кўникма ва қизиқишларини ошириш, уларнинг бу йўналишдаги интилишларини янада рағбатлантириш, ўз бизнесини ташкил этиш малакаларини изчил шакллантириб боришга хизмат қилаётганини қайд этди.   

Амалий мулоқотда Ўзбекистонда аграр соҳа ҳамда фермерлик фаолиятини янада такомиллаштириш ва уни жадал ривожлантириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, фермерлик ҳаракатини қишлоқдаги ҳал қилувчи етакчи кучга айлантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш каби мавзуларда маърузалар тингланди. 

Худди шундай амалий мулоқот Тошкент давлат аграр университетида ҳам бўлиб ўтди. 

Учрашувларда талабалар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олди. 
O‘zLiDeP Матбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме