12:30 29.01.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
АМАЛИЙ МУЛОҚОТДА ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
O‘zLiDeP Хоразм вилояти Кенгаши томонидан “Ўзбекистонда тадбиркорлик ва фермерлик ҳаракатини янада ривожлантириш ҳамда аграр соҳа тармоқларини модернизация қилишнинг долзарб масалалари: бугунги ҳолат, таклиф ва тавсиялар” мавзуида амалий мулоқот ўтказилди. “Тадбиркорлар мулоқот форуми” лойиҳаси доирасида ўтказилган тадбир тадбиркор ва фермерлар фаолиятидаги долзарб масалалар муҳокамасига бағишланди. Унда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзолари, маҳаллий кенгашлар депутатлари, ҳамкор ва мутасадди ташкилотлар вакиллари, фермерлар, тадбиркорлар иштирок этди Тадбирда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Содиқжон Турдиев сўзга чиқиб, Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда фермерлар ва тадбиркорлар олдида турган муаммоларни ҳал этиш, кўп тармоқли фермер хўжаликлари сонини кўпайтириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида гапирди. “Президентимиз Жиззах, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларига сафари чоғида фермерлар билан мулоқотда бўлиб, “ҳозирги давр фермерлари нафақат деҳқончилик сирларини пухта билиши, айни пайтда бугунги ҳаёт олдимизга қўяётган янги вазифаларни яхши билиши, одамларнинг, айниқса қишлоқ аҳлининг турмуш даражасини янада яхшилаш, маънавиятини юксалтириш, хусусан, ёшларимизга ҳар томонлама ғамхўрлик ва эътибор кўрсатишда фаол бўлиши зарур”лигини алоҳида таъкидлаган эди”, - деди С.Турдиев. Қонунчилик палатаси депутати Клара Жуманиёзова эса O‘zLiDeP ўрта қатлам вакилларининг ташқи иқтисодий фаолиятдаги иштирокини янада кенгайтириш масаласига ҳам катта эътибор қаратаётганини билдирди. “Партия Сайловолди платформасида нафақат экспортга маҳсулот етказиб беришни рағбатлантириш, балки етиштирилган ва қайта ишланган саноат ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини стандартлаштириш ва сертификатлаштиришда рўй берадиган расмиятчилик ҳолатларига ҳам чек қўйиш бўйича фаол иш олиб бориш аниқ белгиланган. Бугунги мулоқотдан мақсад ҳам мазкур масала юзасидан аниқ таклиф ва тавсияларни жамлашдан иборатдир”, - деди К.Жуманиёзова. Унинг айтишича, гарчи қонунчилигимизда экспорт ва импорт фаолияти билан шуғулланаётган тадбиркорлик тузилмалари учун кенг имкониятлар яратилган бўлса-да, жойларда ана шу имкониятлар хусусида маълумотларнинг етарли эмаслиги улар фаолиятини тўла ривожлантиришга халақит беряпти. Бу камчиликларни бартараф этиш учун партиянинг жойлардаги фаоллари, хусусан, маҳаллий кенгашлардаги депутатлари имкониятларидан кенг фойдаланиш зарур. Хоразм вилояти Фермерлари кенгаши раиси Баҳодир Тожиев ўз чиқишида барча даражадаги депутатларнинг амалий ишларини юқори баҳолаган бўлса-да, уларнинг фаолияти бугунги кун талаблари даражасида эмаслигини қўшимча қилди. Унинг сўзларига кўра, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Ўзбекистон Фермерлари кенгаши ўртасида тузилган бош битимдан келиб чиққан ҳолда айрим ҳудудларда маҳаллий раҳбарлар, соҳа мутасаддиларининг эътиборсизлиги олдини олишга интилиш зарур. Бундан ташқари, депутатлар давлат органларининг бизнес тузилмалари фаолиятига асоссиз аралашувларини камайтиришга ҳам алоҳида эътибор қаратиши мақсадга мувофиқдир. Мулоқот давомида кичик бизнес, хусусий тадбиркор ва фермерлик ҳаракатини янада ривожлантиришга амалий кўмак бериш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини янада кенгайтиришнинг амалий имкониятлари, соҳани кредитлаш каби мавзуларда маърузалар тингланди. Амалий мулоқот баҳс-мунозара ва савол-жавобларга бой бўлди. Ўртага ташланган муаммоларни мутасадди ташкилотлар билан биргаликда ижобий ҳал қилиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди. O‘zLiDeP Хоразм вилояти КенгашиМатбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме
15 ноября 2024
« | Ноябрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | 2 | 3 | ||||
4 | 5 | 6 | 7 | 8 | 9 | 10 |
11 | 12 | 13 | 14 | 15 | 16 | 17 |
18 | 19 | 20 | 21 | 22 | 23 | 24 |
25 | 26 | 27 | 28 | 29 | 30 |