11:45 29.08.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
АМАЛИЙ МУЛОҚОТ МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИГА БАҒИШЛАНДИ
O‘zLiDeP Андижон туман кенгаши “Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон!” шиори остида амалий мулоқот ўтказди.Унда сўзга чиққан Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати, O‘zLiDeP Андижон туман кенгаши раиси Т.Толипов вилоятнинг барча туманларида мустақиллигимизнинг йигирма икки йиллигини муносиб кутиб олиш ва кенг нишонлаш мақсадида ўтказилаётган тадбирларнинг муҳим ҳаётий аҳамияти ҳақида гапирди. Шунингдек, у юртимиз истиқлол йилларида эришган ютуқлар, турли соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида тўхталиб, бунинг натижасида аҳоли фаровонлиги юксалиб бораётганини таъкидлади. Унинг сўзларга кўра, байрам арафасида аҳоли ўртасида кенг кўламда тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш, айниқса, юртимиз танлаган йўлни кўра олмайдиган ғаразли кучларнинг орамизга суқилиб кириши олдини олиш, ёшларни диний экстремизм, одам савдоси, гиёҳвандлик балосига чалинмаслиги учун огоҳлик ва ҳушёрликка чақириш долзарб вазифадир. Амалий мулоқот чоғида O‘zLiDeP томонидан тадбиркор ва ишбилармонларни қўллаб-қувватлаш, уларни жамиятдаги энг илғор қатламлардан бирига айлантириш, ёшларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида ҳам сўз борди. Бу каби ишларни амалга оширишда партия кенгашидаги мафкуравий тарғибот-ташвиқот бўлими ва Сиёсий таълим марказлари фаолиятини янги сифат босқичига кўтариш лозимлиги қайд этилди.Тадбир давомида туманда O‘zLiDeP сафида фаоллик кўрсатаётган тадбиркорлар, фермерлар, ҳунарманд тадбиркорлар партиянинг эсдалик совғалари, мақтов ёрлиқлари билан тақдирланди. 2013 йилнинг ярим йиллигида намунали деб топилган бошланғич партия ташкилотига фахрий ёрлиқлар берилди. Партия сафига янги қабул қилинганларга эса аъзолик гувоҳномалари топширилди. O‘zLiDeP Андижон вилоят кенгашиМатбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме