13:45 30.01.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
АМАЛИЙ ИШЛАРИМИЗ КЎЛАМИ КЕНГ
Президентимиз Ислом Каримовнинг Вазирлар Маҳкамасининг мамлакатимизни 2013 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган мажлисидаги маърузасида белгиланган мақсад ва вазифалар ижросини таъминлаш юртимизнинг барча ҳудудларидаги каби Қорақалпоғистон Республикасидаги фермерлар ва тадбиркор фаолиятини янги босқичга кўтаришга замин ҳозирлайди, деб бемалол айта оламиз.
Давлатимиз раҳбари ўз маърузасида мамлакатимизнинг иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда мутаносибликка эришгани, модернизация ва диверсификация ҳисобидан юқори суръатлар билан ривожланаётганини айтиб ўтди. Шу ўринда маърузада хусусий банклар ва бошқа молия институтларини ташкил этиш ҳамда текшириш тартибининг ўзига хос хусусиятлари аниқ белгиланганини таъкидлаш жоиз.
Президентимиз соғлиқни сақлаш соҳасини ислоҳ этиш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, банк тизимини такомиллаштириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш каби масалаларга ҳам тўхталиб ўтди.
Иқтисодиётимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг роли ва мавқеи тобора мустаҳкамланиб бораётгани соҳада бўлаётган ижобий ўзгаришлар маҳсулидир, деб бемалол айта оламиз. Биргина ўтган йилнинг ўзида юртимизда 26 мингдан зиёд кичик бизнес субъекти иш бошлади, ушбу секторда фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг умумий сони йил охирига келиб 190 мингтага етди.
Албатта, Президентимиз маърузасида белгилаб берилган вазифалар юртимиздаги етакчи сиёсий куч бўлмиш O‘zLiDeP зиммасига ҳам катта масъулият ва талаблар юклайди. Шу боис, партиямиз электорат манфаатларидан келиб чиққан ҳолда ўз дастурида белгиланган мақсад ҳамда вазифаларни рўёбга чиқаришга катта эътибор қаратяпти.
Хусусан, партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ҳам бу мақсадларни амалга ошириш мақсадида кўплаб семинар-тренинглар, давра суҳбатлари ташкил этаётир. “Мулкдор оила”, “Оилавий тадбиркорликдан – мустаҳкам оилага” каби лойиҳаларнинг ўтказилиши эса электоратимизга амалий ёрдам кўрсатилаётгани намунасидир. Ботир БЕКЖОНОВ,O‘zLiDeP Қорақалпоғистон РеспубликасиКенгаши раисининг биринчи ўринбосари
Обсудить новость на Форуме