11:30 13.08.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
АЁЛЛАРИ ЭЪЗОЗЛАНГАН ЮРТ
O‘zLiDeP Сирдарё вилоят кенгаши “Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон!” шиори остида Ширин шаҳридаги “Тўмарис”, “Амир Темур”, “Мирзо Улуғбек”, “Нуробод” маҳалла фуқаролар йиғинларида “Аёллари эъзозланган юрт” мавзуида давра суҳбатлари ўтказди. Тадбирларда Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма икки йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти, бетакрор миллий қадриятларимиз, бебаҳо маданий меросимиз, истиқлол йилларида эришган ютуқларимиз ҳақида сўз борди. - Мамлакатимиз чин маънода аёллари эъзозланган юртдир,- дейди O‘zLiDeP вилоят кенгаши аёллар билан ишлаш бўлими мудири Дилором Каримова. - Аёл зотини эъзозлаш, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, оила ва жамият ҳаётидаги нуфузини ошириш, истеъдод ва қобилиятларини рўёбга чиқариш, оғирини енгил қилишга қаратилган қарор ва дастурлар қабул қилингани сўзимизнинг ёрқин далилидир. Асосийси, аёлга чексиз эътибор ва ғамхўрликлар мустақиллигимиз шарофати туфайли эканини барча чин юракдан ҳис қилмоқда. O‘zLiDeP дастурида ҳам партия аёлларнинг мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида ва тадбиркорлик фаолиятидаги ўрнини оширишга алоҳида эътибор қаратиши белгилаб қўйилгани бизнинг олдимизда юксак вазифаларни қўяди. Давра суҳбатларида мустақиллик байрамини муносиб кутиб олиш мақсадида амалга оширилган ва қилиниши зарур бўлган ишлар ҳам муҳокама этилди. “Амир Темур” маҳалласи маслаҳатчиси М.Исмадиёрованинг сўзларига кўра, шаҳарда энг улуғ, энг азиз байрамни муносиб қарши олишга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Аввало, байрамни озода ва обод кўча, хиёбонларда нишонлаш мақсадида уюшқоқлик билан тозалик кунлари ўтказиляпти.Истиқлолимизнинг 22 йиллигига бағишланган навбатдаги давра суҳбатлари Сирдарё тумани маҳаллаларида ўтказилади. Феруза УМАРОВАO‘zLiDeP Сирдарё вилоят кенгашиМатбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме