21:30 10.01.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

АЁЛЛАР ТАДБИРКОРЛИГИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎЛИДА

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши фермер аёлларнинг муаммоларини ўрганиш, таклиф ва мулоҳазалари билан танишиш мақсадида Боёвут тумани Фермерлари кенгашида давра суҳбати ўтказди. 

Партия фаоллари, маҳаллий кенгаш депутатлик гуруҳи аъзолари, нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари, ёш тадбиркор ва фермерлар иштирок этган тадбирда тадбиркорлик ва фермерлик соҳаларида юзага келаётган айрим муаммолар, уларнинг мақбул ечимларини топиш, шунингдек, қишлоқ ҳудудларида яшовчи ёшлар ва хотин-қизларни кичик бизнесга кенгроқ жалб қилиш билан боғлиқ масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

- Бугунги кунда фермерлик ҳаракатини қишлоқни ривожлантириш ва шу асосда қишлоқ аҳолиси фаровонлигини оширишда масъулиятни ўз зиммасига оладиган муҳим ижтимоий-сиёсий кучга айлантириш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шунингдек, йиғилиш давомида фермер ва тадбиркор аёлларнинг таклиф ва мулоҳазаларига алоҳида эътибор қаратилди, - дейди O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими ходими Ҳ.Ибрагимова. - O‘zLiDeP Дастури, Сайловолди платформасида белгиланган мақсад ва вазифалар, либерал-демократик ғоя ва қадриятларни хотин-қизлар ўртасида кенг тарғиб қилиш кечиктириб бўлмайдиган вазифадир. Айниқса, жамиятимизнинг энг илғор қатлами - тадбиркор ва фермер хотин-қизларга мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар мазмун-моҳиятини мунтазам равишда тушунтириб бориш лозим. Уларнинг тажрибасини оммалаштириш, шунингдек, ўз тадбиркорлигини бошламоқчи бўлган хотин-қизларга назарий жиҳатдан яқиндан кўмаклашиш, жойларда, айниқса, чекка қишлоқларда янги иш ўринлари яратиш партиямиз олдида турган долзарб вазифалардандир. 

Тадбирда қайд этилганидек, Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси иқтисодиётни либераллаштириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ҳамда фермерликни ривожлантириш учун катта имкониятлар эшигини очди. Бу эса O‘zLiDeP электоратининг манфаатларига тўлиқ жавоб беради.  

Давра суҳбати иштирокчиси,  тумандаги “Ҳасанбой Актам ўғли” фермер хўжалиги раҳбари, партия фаоли Назокат Норхўжаева O‘zLiDeP Сайловолди дастурида партия фаолиятининг устувор йўналишларидан бири фермер хўжаликларини ривожлантириш, улар учун зарур инфратузилмани шакллантиришга кўмаклашишдан иборат эканлиги белгилаб қўйилганлигини таъкидлади. 

“Биз каби тадбиркор ва фермер аёллар сони тобора ортиб бормоқда. Тадбиркорлик фаолиятини бошлаган хотин-қизларимизнинг меҳнатдаги эришаётган ютуқлари жамиятимизнинг ютуғи ҳамдир. Демоқчиманки, аҳолига барқарор даромад манбаи яратиб беришда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик алоҳида аҳамиятга эга. Агар ҳар бир хусусий мулк эгаси камида 5-10 тадан янги иш ўрни ташкил этса, тадбиркор опа-сингилларимиз сафи кенгайиши баробарида оилалар фаровонлиги ҳам ортиб бораверади”, - деди Н.Норхўжаева.  

Йиғилиш сўнггида фермер ва тадбиркор аёлларнинг таклиф ва мулоҳазалари юзасидан тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди. 
O‘zLiDeP Сирдарё вилояти КенгашиМатбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме