20:31 12.03.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

АЁЛЛАР КЕЛАЖАК УСТУНЛАРИДАН БИРИДИР

O‘zLiDeP Самарқанд вилояти кенгаши ташаббуси билан “Тадбиркор аёл” уюшмасининг Самарқанд вилоят бўлими ҳамда вилоят “Ҳунарманд” уюшмаси ҳамкорлигида 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб “Аёл, жамият ва оила” мавзуида тадбир ташкил этилди. 
Унда сўзга чиққан O‘zLiDeP Самарқанд вилояти кенгаши раиси ўринбосари Жамила Сайфиддинова тадбирдан мақсад аёлларнинг мамлакат тараққиётидаги иштирокини янада кенгайтириш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш, хотин-қизлар учун янги иш ўринлари яратиш имкониятларини муҳокама этиш эканини билдирди.  
“O‘zLiDeP дастурида партия  аёлларнинг мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида ва тадбиркорлик фаолиятидаги ўрнини оширишга алоҳида эътибор қаратиши алоҳида белгилаб қўйилган. Ўтказаётган тадбирларимиз ҳам шу мақсадни амалга оширишга қаратилган”,- деди Ж.Сайфиддинова.
Бугунги кунда вилоятда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган хотин-қизларнинг 389 нафари, фермерларнинг 114 нафари O‘zLiDeP аъзосидир. Вилоятдаги 781 та партия бошланғич ташкилотининг 146 тасига хотин-қизлар раҳбарлик қилмоқда. 
Пастдарғом туманидаги “Дилхуш-Латофат” маиший хизмат уйи раҳбари Саноат Жуманова вилоятда таниқли тадбиркор аёллардан. 
- Корхонамизда 44 киши иш билан таъминланган бўлиб, уларнинг 25 нафари касб-ҳунар коллежлари битирувчиларидир,- дейди С.Жуманова. - Ҳозир туман аҳолисига тикувчилик, электр асбобларини, телефонларни таъмирлаш, авиачипталар сотиш каби йўналишларда хизмат кўрсатиб келяпмиз. Фаолиятимиздаги ютуқларда O‘zLiDePнинг ҳам ҳиссаси бор. Ўзим партияга 2004 йилда аъзо бўлганман. Бугунги кунда корхонадаги БПТда партиямизнинг 11 аъзоси бор. 
Тадбир якунида партия дастурий мақсад ва вазифаларини кенг тарғиб қилишда фаол иштирок этиб келаётган хотин-қизларга фахрий ёрлиқлар ва қимматбаҳо совғалар топширилди.
O‘zLiDeP Самарқанд вилоят КенгашиМатбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме