21:15 29.05.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
АЁЛЛАР ФАОЛЛИГИДА ЛОЙИҲАЛАРНИНГ ЎРНИ
O‘zLiDeP Ширин шаҳар Кенгаши “Соғлом оила - мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида давра суҳбати ташкил этди.
Тадбирда сўзга чиққанлар оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш, оилаларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, никоҳ ёшига етмаган қизлар ва қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳга қарши курашишда фаол жамоатчилик назоратини ташкил этиш, қишлоқларда яшаётган ёш қизларни спортга кенгроқ жалб этиш, улар фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш хусусида сўз юритди.
– Инсон саломатлигини мустаҳкамлаш обод турмушнинг энг муҳим шартларидан биридир, – дейди Ширин шаҳар депутати Каромат Эрматова. - O‘zLiDePнинг “Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси айни шу йўналишдаги ишларни янада фаоллаштириш имконини бермоқда. Партия Дастурида ҳам O‘zLiDeP инсон саломатлиги, ҳозирги давр тиббиётининг янги ютуқларига таянган ҳолда дунёда илғор ўринларга интилаётган Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш ривожи, оналик ва болаликни ҳимоялаш, умр узоқлигини таъминлаш йўлида курашиши белгилаб қўйилгани ҳам бу масалага устувор вазифа сифатида қараётганидан далолатдир.
Тадбирда сўзга чиққан O‘zLiDeP Ширин шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари Дилором Ўташева ҳам бу каби учрашувлар, давра суҳбатларининг тез-тез ўтказиб турилиши лойиҳалар самардорлигини таъминлаётганини эътироф этди.
Унинг билдиришича, тадбирларда нафақат саломатлик, балки хотин-қизлар бандлик даражасини ошириш, уларни кичик бизнес ва тадбиркорликка жалб этиш каби мавзулар ҳам муҳокама этилмоқда.
Д.Ўташева, шунингдек, қишлоқларда партия бошланғич ташкилотлари сонини кўпайтириб, улар орқали хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини оширишга кўмаклашиш муҳим вазифалардан бири эканини таъкидлади.
Давра суҳбатида партиянинг “Аёллар қаноти” гуруҳи аъзолари, халқ депутатлари маҳалий кенгаши депутатлари, маҳалла фаоллари ҳамда ёшлар вакиллари қатнашди.
Тадбир якунида “Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида келгусида амалга ошириладиган ишлар хусусида келишиб олинди.
O‘zLiDeP Сирдарё вилоят КенгашиМатбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме