17:30 03.04.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
АЁЛЛАР ФАОЛЛИГИ O‘ZLIDEP ЭЪТИБОРИДА
O‘zLiDeP томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл туманида ташкил этилган учрашув Президентимизнинг Конституциянинг 21 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги “Амалга ошираётган ислоҳотларимизни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти қуриш – ёруғ келажагимизнинг асосий омилидир” номли маърузаси мазмун-моҳиятини хотин-қизлар ўртасида тарғиб қилишга бағишланди.
Давра суҳбатида туманда “Соғлом бола йили” Давлат дастурини амалга ошириш, кичик бизнеснинг иқтисодиётдаги улушини ошириш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш каби мавзуларда сўз юритилди.
- Айтиш мумкинки, “Обод турмуш йили”дан бошлаб кичик бизнеснинг муҳим йўналиши бўлган оилавий тадбиркорлик равнақида янги давр бошланди, - деди тадбир иштирокчиси, Қонликўл туманидаги “Бескўпир” овул фуқаролар йиғини маслаҳатчиси Г.Оролбоева. - Чунки “Обод турмуш йили” Давлат дастурида бу тармоқни янада ривожлантириш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб берилган эди. Натижада ишбилармонлар сафи анча кенгайди. “Соғлом бола йили”да ҳам янги муваффақиятларни қўлга киритишимиз учун имкониятлар янада кўпайди.
Тадбирда аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, хотин-қизларнинг таълим олиши, маънавий эҳтиёжларини таъминлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, мавжуд камчиликлар ва уларни бартараф этиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси КенгашиМатбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме