23:30 15.02.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
АЁЛЛАР ФАОЛЛИГИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНМОҚДА
O’zLiDeP Боёвут туман Кенгаши ташаббуси билан “Тадбиркорлик - фаровон турмуш кафолати” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.Тадбирда асосий эътибор хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини янада кучайтириш, уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш ҳамда соҳага оид ҳуқуқий билимларини бойитишга қаратилди. Партиямиз тадбиркор ва ишбилармонлар фаолияти ялпи миллий маҳсулотнинг яратилишида етакчи ўрин эгаллаши ҳамда фуқаролар фаровонлигини оширишда асосий омил бўлиши керак, деб ҳисоблайди”, - деди O’zLiDeP Боёвут туман Кенгаши раиси С.Қорабоева. Иштирокчиларга тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини янада яхшилашга қаратилган қонун ҳужжатлари, жумладан, мамлакатимиз Раҳбарининг бу борадаги қарор ва фармонлари мазмун-моҳияти ҳақида тушунчалар берилди. Хусусан, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари О.Назаров янги таҳрирдаги “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунлар ҳамда Президентимизнинг “Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳақида гапириб: “Бундай ҳуқуқий база юртимизда тадбиркорлик ва ишбилармонлик ривожи учун янада кенг йўл очади”, деди. Шунингдек, тадбирда аёлларимиз, қизларимиз ҳаётида хусусий ва оилавий тадбиркорлик тобора муҳим ўрин тутаётгани алоҳида таъкидланди ва Вазирлар Маҳкамасининг “Оилаларнинг ижтимоий-маиший шароитларини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорини амалга ошириш ва бу борадаги ишларни самарали ташкил қилиш ҳақида сўз юритилди. Бундан ташқари, O’zLiDeP тадбиркорлик соҳасида амалга ошириладиган ислоҳотларни, фермер ва деҳқон хўжаликларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлашни ўз Сайловолди дастуридаги асосий вазифалардан бири этиб белгилагани ва бу борада партия томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўзлаб берилди.Тадбирда партия вакиллари томонидан тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ёки ривожлантириш босқичида бўлган хотин-қизларга бизнес режалар тузиш ва уни амалга ошириш, фаолиятни кенгайтириш имкониятлари юзасидан таклиф ва тавсиялар берилди.
O’zLiDeP Сирдарё вилоят КенгашиМатбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме