18:00 10.10.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

АЁЛЛАР ФАОЛ ВА ТАШАББУСКОР

«Обод турмуш йили» Давлат дастурида хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, жамият ва оиладаги мавқеини мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. 

O’zLiDeP «Аёллар қаноти» томонидан ишлаб чиқилган бир қатор лойиҳалар, хусусан, «Соғлом оила – мустаҳкам оила» лойиҳаси доирасида ўтказилаётган тадбирлар ҳам айнан ана шу мақсадга хизмат қилаётир. 

O’zLiDeP Сирдарё вилоят кенгаши Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими томонидан ташкил этилган «Оила муқаддаслиги тамойили, оилавий муносабатларда умумбашарий ва миллий қадриятларни асраб-авайлаш» мавзуидаги навбатдаги амалий мулоқотда ҳам асосий эътибор партия Дастури ва Сайловолди платформасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, миллат генофонди соғломлигини таъминлаш, аёлларнинг оила ва жамиятдаги мавқеини мустаҳкамлаш масалаларига қаратилди. Тадбирда, шунингдек, аҳолининг тиббий саводхонлигини ошириш, баъзи зарарли иллатларнинг олдини олиш ҳар қачонгидан катта аҳамият касб этиши таъкидланди. 

Тадбирда халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашлари депутатлари, «Аёллар қаноти» аъзолари, «Оила» илмий-амалий маркази вилоят бўлими ҳамда «Маҳалла» хайрия жамоат фонди мутасаддилари, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси вакиллари, ишбилармон аёллар, тиббиёт муассасалари ходимлари, партия фаоллари, маҳалла фуқаролар йиғинлари маслаҳатчилари иштирок этдилар. 

O’zLiDeP вилоят кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Ш.Бозорбоева кун тартибидаги масала юзасидан фикр юритиб, Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитаси ташаббуси билан Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси, республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, «Оила» илмий-амалий маркази ўртасида қўшма қарор қабул қилинганлиги ушбу йўналишдаги истиқболли тадбирлардан бири эканини қайд этди. 

Оила — жамиятнинг асосий таянчи экан, аввало, оилаларда соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, йиллар синовидан ўтган эзгу қадриятларни асраб-авайлаш, ота-оналар зиммасидаги масъулиятни ошириш, жойларда тиббий маданиятни юксалтириш, қариндошлар ўртасидаги никоҳ ва унинг салбий оқибатларини оммага кенг тушунтириш ҳамиша диққат марказида бўлиши лозим.O’zLiDeP вилоят кенгаши раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари П.Аҳмеджонова, Гулистондаги «Бахт уйи» мудираси Гулҳаё Расулова «Соғлом оила – мустаҳкам оила» лойиҳасининг мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш, тиббий хизмат сифати ва маданиятини яхшилаш, ёшлар ўртасида бандлик даражасини ошириш, оилавий муносабатларда ўзбекона ҳурмат, одоб-ахлоқ тамойилларига қатъий амал қилиш, аҳолининг репродуктив саломатлигига салбий таъсир этувчи омилларни бартараф этиш хусусида сўз юритдилар. 

Амалий мулоқот давомида «Оила» илмий-амалий маркази директори С.Зуннунова, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлими етакчи мутахассиси С.Ўдаеванинг чиқишлари ҳам катта қизиқиш билан тингланди. Улар янги авлодни тарбиялаш, жамиятда соғлом маънавий муҳитни шакллантиришда аёллар зиммасига катта масъулият юклатилганини таъкидлаб, бу хусусда ўз таклиф ҳамда мулоҳазаларини билдирдилар. 

Сирдарё шаҳар прокурори ёрдамчиси А.Қоржовов жамият барқарорлигини таъминлаш, маънан етук, жисмонан соғлом ёшларни камол топтиришда мактаб, коллеж, маҳалла, оила ва кенг жамоатчилик ҳамкорлиги хусусида фикр юритаркан, кейинги йилларда мамлакатимизнинг маъмурий ва жиноят кодексларига киритилган айрим ўзгартиш ва қўшимчалар хусусида атрофлича маълумотлар ҳам берди.

Фаоллик ва ишчанлик руҳида ўтган ушбу тадбир баҳс-мунозара, савол-жавобларга бой бўлди.

Гулноза МУЎИДДИНОВА"XXI" аср ижтимоий - сиёсий газетаси2013 йил 10 октябрь, 41 (517)-сон 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме