03:15 07.03.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

АЁЛЛАР ЭЪЗОЗ УЧУН ЯРАЛГАН

 O’zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши ташаббуси билан Чилонзор туманида 8 март - Хотин-қизлар кунига бағишлаб “Эъзоз учун яралган аёл” байрам тадбири ўтказилди.  – Тадбирдан мақсад партия ғояларини тарғиб этишда фаол иштирок этаётган хотин-қизларни рағбатлантириш ва уларга байрамона кайфият бахш этишдан иборат, – дейди Қонунчилик палатасидаги O’zLiDeP фракцияси аъзоси Раҳматилла Каримов. – Зеро, аёлларнинг мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида ва тадбиркорлик фаолиятидаги ўрнини оширишга алоҳида эътибор қаратиш масаласига партиямиз дастурида алоҳида ўрин берилган. Бу борадаги кенг кўламли ишларимиз тобора кучайиб, ўз ҳосили ва самарасини бераётгани қувонарлидир.   Давлатимиз раҳбари Конституциямизнинг 20 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишдаги маърузасида: “Ҳаётимизни янада соғлом ва обод қилиш, аввало, аёл зотининг жамиятимиздаги ўрни ва нуфузини, ижтимоий фаоллигини янада ошириш, хотин-қизларнинг турли жабҳа ва йўналишларда қилаётган ишларини муносиб баҳолаш, ҳар қайси хонадонда уй бекаси бўлмиш опа-сингилларимизнинг оғирини енгил қилиш асносида турмушимизни фаровон этиш билан узвий ва чамбарчас боғлиқдир. Ана шу ҳақиқатни амалда қарор топтириш учун бизнинг ҳали қиладиган кўп ишларимиз борлигини унутмаслигимизни истардим”, дея алоҳида таъкидлаган эди.  Партия фаоллари сўзларига кўра, O’zLiDeP Президентимиз кўрсатмаларига амал қилган ҳолда бу масалада фаолиятини тобора кучайтирмоқда. Партия “Аёллар қаноти” томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар бунинг ёрқин мисоли бўла олади.   Тадбирда оилавий тадбиркорлик хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилиб, тадбиркорликнинг бу турини хотин-қизлар ўртасида ҳам кенг тарғиб қилиш лозимлиги таъкидланди. Хотин-қизларга ўз бизнесини йўлга қўйишда ҳам назарий, ҳам амалий ёрдамни кучайтириш, илғор фермер, тадбиркор, ҳунарманд, касаначи аёллар тажрибасини оммалаштириш борасидаги таклиф-мулоҳазалар ўртага ташланди.  Иштирокчилар Чилонзор тумани тадбиркорлари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмасини катта қизиқиш билан кўздан кечирди.  Шунингдек, тадбирда йиғилганлар учун байрам дастурхони ёзилиб, партия ишида фаоллик кўрсатаётган хотин-қизлар тақдирланди. Электорат вакиллари ҳомийлигида кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ёлғиз оналарга ҳам саховат кўрсатилди.  Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O’zLiDeP фракцияси аъзолари, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутатлари, маҳалла раислари, партия фаоллари – тадбиркор ва ҳунарманд аёллар, кичик бизнес вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.   
O’zLiDeP Тошкент шаҳар КенгашиМатбуот хизмати 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме