18:30 01.05.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
АЁЛЛАР БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ МУҲИМ АҲАМИЯТ КАСБ ЭТАДИ
Тошкент вилоятининг Янгийўл туманидаги “Гулбаҳор” саноат касб-ҳунар коллежида “Оилавий тадбиркорлик - аёллар бандлигини таъминлашнинг муҳим омили” мавзуида давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатида “Обод турмуш йили”да “Аёллар қаноти” томонидан амалга оширилаётган “Тадбиркорлик тамойиллари ва ишбилармонлик имкониятлари”, “Оилавий тадбиркорликдан – мустаҳкам оилага”, “Соғлом оила – мустаҳкам оила” каби партиявий лойиҳалар тўғрисида сўз борди. – Оилавий тадбиркорлик ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий жиҳатдан тадбиркорликнинг янги шакли сифатида ўта долзарб аҳамиятга эга, - деди тадбирда сўзга чиққан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси аъзоси М.Тўхтаева. – Бу йўналишда партиямизнинг амалий роли ўз лойиҳаларини амалга ошириш, тегишли қонун ва ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида тарғиб қилишда намоён бўлади. O‘zLiDeP лойиҳалари ҳар бир аёл, ёш, тадбиркор ва оила манфаатларига қаратилган. O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари М.Акрамова эса партия “Обод турмуш йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалар масъулиятини тўла ҳис қилиб, ўз лойиҳаларини амалга ошириш орқали мамлакатимизда юз бераётган ижтимоий-сиёсий жараёнларда фаол қатнашишга интилаётганини эътироф этди. “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик имкониятларини кенгайтириш, аҳоли турмуш даражаси ва сифатини юксалтириш, партия фаолларининг ушбу соҳадаги фаолиятига фуқаролик жамияти институтлари ва кенг жамоатчиликни, шу жумладан, аёлларни жалб қилиш O‘zLiDePнинг энг муҳим вазифаларидандир. Лойиҳаларимиз орқали чекка ҳудудларда яшаётган фаол ва тадбиркор аёлларимизни сон ҳамда сифат жиҳатдан кўпайтиришни мақсад қилганмиз”, – деди М.Акрамова. Давра суҳбатида таъкидландики, бу каби амалий тадбирлар партиянинг Сайловолди дастури, Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси, Давлатимиз раҳбари маърузалари, “Обод турмуш йили” Давлат дастуридан келиб чиқадиган вазифалар асосида ўтказилмоқда. Улар хотин-қизларни, ёшларни ва аҳолининг бошқа қатламларини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасига жалб этиш, аҳоли фаровонлигини ошириш, янги иш ўринлари ташкил этиш каби эзгу мақсадларга хизмат қилаётир. Мазкур лойиҳалар орқали ёшлар, тадбиркорлар, оилалар – жами қарийб 50 минг кишини қамраб олиш режалаштирилган. Тадбирда иштирокчиларга қабул қилинаётган қонунлар, фармонлар, уларга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар хусусида ҳам батафсил маълумот берилди. O‘zLiDeP вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти”нинг лойиҳалар ижроси доирасида ўтказилган тадбирда партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси мутасаддилари ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, маҳаллий кенгашлардаги депутатлик гуруҳлари вакиллари, тадбиркорлар ва фермерлар, таълим муассасалари битирувчилари иштирок этди. Баҳс-мунозаралар, фикр алмашишларга бой тарзда ўтган давра суҳбати сўнггида партиянинг янги аъзоларига гувоҳномалар топширилди.
O‘zLiDeP Тошкент вилоят КенгашиМатбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме