02:30 12.12.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

АЁЛЛАР БАНДЛИГИНИ ТАЬМИНЛАШНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ

Жорий йилнинг 11 декабрь куни О’zLiDeP Элликқалъа туман Кенгаши томонидан туман ”Газ таьминоти” идорасининг мажлислар залида “Оилавий тадбиркорликдан-мустаҳкам оилага” лойиҳаси доирасида “Оилавий тадбиркорлик - аёллар бандлигини таьминлашнинг муҳим омили” мавзуида учрашув ўтказилди. Унда О’zLiDeP туман Кенгаши “Аёллар қаноти” гуруҳи аьзолари, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси туман бўлими, Солиқ инспекцияси ходимлари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вакиллари иштирок этди.
Таъкидлаш жоизки, “Оилавий тадбиркорликдан-мустаҳкам оилага” лойиҳасидан кўзланган асосий мақсад хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини янада ошириш, уларда тадбиркорлик ва ишбилармонлик кўникмаларини шакллантириш, хотин-қизларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка, хусусан, оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчилик, касаначилик фаолиятига кенг жалб этиш орқали оилавий бизнесни ривожлантириш, хотин-қизларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш ва уларни бизнес фаолиятини тўғри ташкил этишга ўргатиш, қишлоқ хотин-қизларининг жамият ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги иштирокини фаоллаштиришдан иборат.
Ушбу лойиҳа олдида турган долзарб вазифалардан бири эса оилавий тадбиркорлик фаолиятига оид ҳуқуқий базани ривожлантириш, шунингдек, жойларда ҳуқуқни қўллаш амалиётини яхшилаш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича маҳаллий, хорижий тажрибаларни ўрганиш ва оммалаштириш, ўқув-семинар, танлов, маҳсулот ва хизматлар кўргазма савдоларини ташкил этиш, хотин-қизлар ўртасида оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш ҳамда ривожлантириш борасида тарғибот-тушунтириш ишларини олиб боришга алоҳида эътибор қаратилган.
Мазкур учрашувда оилавий тадбиркорлик оилаларнинг моддий ҳолатини яхшилаш, аҳоли фаровонлигини оширишдаги муҳим ўрни ва аҳамияти юзасидан хотин-қизлар ўртасида кенг тарғибот ишлари олиб борилаётганлиги қайд этиб ўтилди. Шунингдек, “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилиниши оилалар фаровонлиги ва барқарорлиги, уларнинг мустаҳкам бўлишида ва иқтисодиётда тенг ҳуқуқ асосида эркин фаолият юритишида муҳим ўрин тутиш таъкидлаб ўтилди. Тадбир иштирокчиларининг фикрича, ушбу қонуннинг қабул қилиниши мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида муҳим воқеа бўлиб, оилавий тадбиркорликнинг янада ривож топишида муҳим асос бўлиб хизмат қилади. “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги қонуннинг кучга киритилиши ва уни ҳаётга татбиқ қилиниши оилаларнинг реал даромадлари ошишида муҳим омил бўлиб саналади.
Тадбир давомида келгусида жойларда аҳолини иш билан банд бўлишини таьминлаш, янги иш ўринлари яратилишига кўмаклашиш ҳамда мамлакатимизда хотин-қизларнинг жамиятдаги роли ва мавқеини ошириш, бандлигини таъминлаш, турмуш шароитини яхшилаш, тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар борасида фикр алмашилди.
Учрашув якунида муҳокама қилинган масалалар юзасидан иштирокчилар томонидан билдирилган таклифлар инобатга олинган ҳолда тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси
Матбуот хизмати
 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме