20:46 15.07.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
АЁЛИ СОҒЛОМ ЮРТНИНГ ХАЛҚИ САЛОМАТДИР
O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши “Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида “Мастопатия қандай касаллик” мавзуида давра суҳбати ўтказди.
Унда дастлаб O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” ташаббуси билан хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини, иқтисодий ва ҳуқуқий билимларини ошириш, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш, соғлом миллат генофондини асрашга кўмаклашиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида қисқача маълумот берилди.
O‘zLiDeP Дастурида партия инсон саломатлиги, ҳозирги давр тиббиётининг янги ютуқларига таянган ҳолда дунёда илғор ўринларга интилаётган Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш ривожи, оналик ва болаликни ҳимоялаш, умр узоқлигини таъминлаш йўлида курашиши алоҳида белгилаб қўйилгани эътироф этилди.
– Мустақиллик йилларида Давлатимиз раҳбари раҳнамолигида “Соғлом она – соғлом бола” дастури умуммиллий ҳаракатга айланди, – дейди O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари Дилбар Аҳмедова. – Партиямиз томонидан амалга оширилаётган “Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳасини ана шу дастурнинг ажралмас бир қисми, узвий давоми, дейиш мумкин.
Тадбирда сўзга чиққан Бухоро вилояти онкология диспансери шифокори Дилсўз Отабоева O‘zLiDePнинг бу лойиҳаси кўпчиликда катта қизиқиш уйғотаётганини билдирди.
“Лойиҳанинг мақсади, вазифалари бугунги кун учун долзарбдир. Зеро, ҳар қандай касалликни даволашдан кўра унинг олдини олиш муҳим. Шу маънода, лойиҳа доирасида ўтказилаётган тадбирлар хотин-қизлар саломатлигини таъминлаш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини юксалтиришга ўз ҳиссасини қўшишига ишонаман”, – деди Д.Отабоева.
Тадбирда соҳа мутахассислари иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб қайтарди.
O‘zLiDeP Бухоро вилоят КенгашиМатбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме