20:31 12.03.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

АЁЛ БИЛАН ГЎЗАЛДИР ОЛАМ

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” “Қўшкўпир Киновидео” МЧЖда очилган бошланғич партия ташкилотида 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб “Соғлом оила - бу соғлом жамият, кучли ва барқарор мамлакат” мавзуида учрашув ташкил этди. 
Унда хотин-қизларнинг сиёсий-ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларни бизнес соҳасига кенг жалб этиш, аёлларни раҳбарлик лавозимларига тайёрлаш каби масалаларга эътибор қаратилди. 
“Бундан ташқари, иштирокчиларга “Оилавий тадбиркорликдан – мустаҳкам оилага”, “Тадбиркорлик тамойиллари ва ишбилармонлик имкониятлари”, “Соғлом оила - мустаҳкам оила” каби партиявий лойиҳалар ҳақида ҳам муҳим маълумотлар берилди”, - деди тадбирда қатнашган O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши бўлим мудири Рашида Машарипова. 
Тадбирда сўзга чиққанлар партия фаоллари ҳамиша одамлар орасида бўлишга, уларнинг дарду ташвишлари, кундалик муаммоларини чуқур ўрганиб, бартараф этишга кўмаклашишга интилиши зарурлигини, бу эса, айниқса, БПТлардан янада фаол бўлишни талаб этишини таъкидлади. 
Учрашувда “Соғлом бола йили” Давлат дастури доирасида амалга оширилиши лозим бўлган ишларга ва бу борада партия олдида турган вазифаларга ҳам тўхталиб ўтилди. 
O‘zLiDeP Хоразм вилоят КенгашиМатбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме