19:45 16.04.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

АГАР ОИЛАДАГИ МУҲИТ СОҒЛОМ БЎЛСА...

 O‘zLiDeP Китоб туман Кенгаши “Аёллар қаноти” гуруҳи томонидан “Оиладаги мустаҳкам соғлиқ, тинчлик ва хотиржамлик мамлакат ободлигининг асоси” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.   Партиянинг тумандаги фаоллари, туман ҳокимлиги, маънавият ва тарғибот соҳаси мутасаддилари, ёшлар ва тадбиркор аёллар вакиллари иштирок этган тадбирда жойларда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни бизнесга кенг жалб этиш, оила мустаҳкамлиги каби масалалар муҳокама қилинди.  - Бугун юртимизда аёл мавқеи, нуфузи, қолаверса, масъулияти юксалиб бормоқда, - деди сўзга чиққан O‘zLiDeP Китоб туман Кенгаши раиси ўринбосари Ғ.Узоқов. - Жойларда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги ҳамда уларнинг иқтисодий ва ҳуқуқий билим даражаси кўтариляпти. Бу борадаги саъй-ҳаракатларнинг туб асосида эса оилалар мустаҳкамлигини қўллаб-қувватлаш ғояси ётибди.  Тадбирда сўзга чиққан O‘zLiDeP туман Кенгаши консультанти М.Мингбоева оила барқарорлиги ва мустаҳкамлиги жамиятимиз ривожининг муҳим омили эканига эътибор қаратди. У халқимизга хос бўлган қадриятлар, андиша ва ор-номус каби туйғулар тарбияда, инсоний фазилатларни шакллантиришда асосий ўрин тутиши кераклигини таъкидлади.  “Бугунги кунда ёшларнинг маънавияти, хотин-қизларнинг кийиниш ва юриш-туриш маданияти, одоб-ахлоқи биз жиддий эътибор қаратадиган масала бўлмоғи лозим. Афсуски, бу бизнинг оғриқли нуқталаримиздан бири бўлиб турибди. Менимча, ёшлар тарбияси, оила мустаҳкамлиги йўлидаги ишларимиз самарадорлигини янада ошириш учун, аввало, аҳоли бандлигини таъминлашни асосий вазифамиз этиб белгилашимиз керак. Ҳукуматимиз томонидан бу борада яратиб берилаётган кўпдан-кўп имкониятлардан унумли фойдаланишимиз зарурлигини даврнинг ўзи тақозо этмоқда”, - деди М.Мингбоева. Давра суҳбатида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ниятида юрган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларга бизнес режа тузиш, банклардан кредит олиш каби масалаларда кўмак кўрсатиш каби мавзулар тилга олинди.  Ёшларни турли ёт оқимлар таъсиридан сақлаш, битирувчилар ва уйда ўтирган хотин-қизларни иш билан таъминлаш бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири экани эътироф этилди.  Давра суҳбати якунида кўтарилган мавзулар юзасидан бажарилиши лозим бўлган галдаги вазифалар белгилаб олинди. 
O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят КенгашиМатбуот хизмати 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме