22:00 07.12.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

АГАР МЕН ДЕПУТАТ БЎЛСАМ…

Жорий йилнинг 6 декабрь куни O`zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими томонидан “Парламентда менинг ўрним” лойиҳаси доирасида ташкил этилган “Агар мен депутат бўлсам” кўрик-танловининг вилоят босқичида туман ва шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган 14 нафар иштирокчилар ўзаро беллашдилар. Танлов иштирокчилари ўзларининг ижодий ишлари орқали жамиятимиз ҳаётида депутатлик мақомининг ўзига хос ўрни ва тутган мавқеини ифодалаб бердилар, - деди вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Сарвар Ботиров. – Депутатликка номзодларнинг дастурларида қонунчилик ташаббуси руҳи ифодаланиб, жойларда мавжуд бўлган муаммоларни бартараф этиш юзасидан аниқ таклифлар билдирилди. Жамият бошқарувида нодавлат нотижорат ташкилотлари ролини янада кучайтириш борасидаги ўрнини аниқ белгилаб бериш мақсадида ҳудудни ривожлантириш ва бу борадаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларнинг ечимини топиш, маҳаллий вакиллик органлари қошидаги депутатлик гуруҳлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш бўйича ўзларининг тасаввури ва мушоҳадаларини эркин баён этишди. Иштирокчилар чиқишларида қонун ижодкорлиги фаолиятини намоён этган ҳолда дастурида белгиланган вазифаларни ҳаётга муваффақиятли татбиқ этиш механизмини аниқ кўрсатиб беришди.Танлов шартларига кўра мазмунан 5 йиллик фаолиятини ўз ичига олган депутатлик дастурларини, ижодий ишларини, жойларда мавжуд бўлган муаммоларни бартараф этиш юзасидан таклифларини, жамият бошқарувида нодавлат нотижорат ташкилотлари ролини янада кучайтириш борасидаги ролини аниқ белгилаб бериш мақсадида ҳудудни ривожлантириш ва бу борадаги ижтимоий-иқтисодий муаммолар ечимини топиш бўйича ўз фикрларини, маҳаллий вакиллик органлари қошидаги депутатлик гуруҳлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш бўйича тасаввур ва мушоҳадаларини баён қилишиб, слайд кўринишида тақдимот қилдилар.Кўрик-танловнинг “Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати” номинацияси бўйича “Камолот” Ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят Кенгаши мутахассиси Шаҳноза Толипова, “Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати” номинацияси бўйича Тошкент ахборот технологиялари университетининг Қарши филиали ўқитувчиси Дилафрўз Нуржабова, “Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши депутати” номинацияси бўйича O’zLiDeP Қамаши тумани Кенгаши аппарат раҳбари Муниса Нуримова ғолиб деб топилдилар.Тадбир якунида танлов ғолиблари ва совриндорлари махсус дипломлар, фахрий ёрлиқлар ва эсталик совғалар топширилди.              O`zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши Матбуот хизмати 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме