18:31 10.06.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

АҲОЛИНИ СИФАТЛИ ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШДАГИ ЭНГ МУҲИМ ОМИЛ

 Мазкур йирик анжуманда кўплаб хорижий давлатлар, нуфузли халқаро ташкилотлар ва молия институтлари, жумладан, 40 дан ортиқ мамлакат ва 20 дан ортиқ халқаро ташкилотларнинг 200 дан ортиқ етакчи экспертлари ҳамда бизнесменлар, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган дипломатик ваколатхоналар вакиллари иштирок этганлиги анжуманнинг нақадар кенг қамровлиги ва долзарблигидан далолат беради.Бу йирик анжуман жаҳонда озиқ-овқат маҳсулотларига талаб тобора ортиб бораётган ҳозирги шароитда Ўзбекистон иқтисодиётининг барқарор ривожланиши ва рақобатбардошлигини таъминлашнинг муҳим омилларидан бири ҳисобланган қишлоқ хўжалиги ҳамда қайта ишлаш саноатини тараққий эттириш, озиқ-овқат дастурини амалга ошириш борасида эришилган ютуқларни ўрганиш, халқаро ҳамжамият ва хорижлик экспертларни ана шу қўлга киритилган муваффақиятлар билан яқиндан таништиришга бағишланганлиги билан айниқса аҳамиятлидир.O`zLiDeP Президентимизнинг маърузасида ҳар томонлама чуқур ва батафсил таҳлил этилган барча маълумот, ахборот, кўрсаткич ва рақамлар шубҳасиз, мамлакатда озиқ-овқат хавсизлигини таъминлаш соҳасини бевосита муҳтарам Юртбошимиз раҳнамолигида тубдан ислоҳ этилишининг айнан самараси ва бугунги кунда ҳам барқарор ривожланиб бораётганининг амалий натижаси деб ҳисоблайди.Шунингдек, ушбу маърузани партиямиз тарихий ва дастуриламал ҳужжат деб қабул қилади. Чунки унда мамлакатимизда ва бутун дунёда озиқ-овқат ишлаб чиқаришни жадаллаштириш, озиқ-овқат саноатини модернизация қилиш, экологик тоза озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни назарда тутувчи янги принцип ва устуворликлар белгилаб берилди.Қолаверса, унда аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашдаги энг муҳим омил сифатида қишлоқ хўжалигида асосий ишлаб чиқарувчи куч бўлган деҳқон ва фермер хўжаликлари фаолиятини ривожлантиришнинг Ўзбекистон тажрибаси чуқур ва атрофлича таҳлил этилган. Она сайёрамизда аҳоли сони тобора ўсиб бораётган бугунги кунда истеъмол товарлари, жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш долзарб аҳамият касб этмоқда. Бу дунёнинг барча мамлакатларида аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масаласини устувор вазифа қилиб қўймоқда.Айниқса, озиқ-овқат ишлаб чиқаришнинг асосини ташкил этувчи аграр муносабатлар доирасидаги вазият шиддат билан ўзгариб, сув тошқини, қурғоқчилик ва шу каби бошқа табиат инжиқликларининг кўпайиб бориши оқибатида кейинги йилларда озиқ-овқат маҳсулотларининг баҳоси 40-50 фоизга ошгани кузатилмоқда ва булар дунё озиқ-овқат балансида бир қатор номутаносибликларни юзага келтириб чиқармоқда.Айни пайтда, она сайёрамизда қашшоқлик ва очарчиликдан кунига 25 мингдан зиёд киши ҳалок бўлаётганлиги, уларнинг 60 фоиздан зиёдини аёллар, 25 фоизини эса болалар ташкил этаётганлиги тилга олинмоқда. Бу ҳар 5 сонияда бир гўдак очлик қурбонига айланмоқда, деганидир. Бугун биз фахр ва ифтихор билан айтишимиз керакки, Ўзбекистонда бу борада муҳтарам Юртбошимиз бошчилигида ҳукумат томонидан мустақиллигимизнинг илк йилларидан бошлаб кенг қамровли ишлар амалга оширилди.Жумладан, ғалла мустақиллигига эришилди, давлатнинг самарали озиқ-овқат сиёсати туфайли аҳоли жон бошига асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланди, самарасиз ширкат хўжаликларининг ўрнига фермер хўжаликлари ташкил этилди, маҳсулот етиштириш-сақлаш-қайта ишлаш ва сотиш (экспорт қилиш) занжирли тизимини ривожлантиришга алоҳида эътибор берилди, соҳага илғор инновацион технологиялар ҳамда замонавий агротехник тадбирларни жорий этиш масаласи устуворлик касб этди.Энг асосийси, мустақиллигимизнинг илк йилларида 2,5 миллион оилага 700 минг гектар ер майдонларининг томорқа сифатида берилиши озиқ-овқат хавфсизлигини таъминланишида катта рол ўйнади. Бугунги кунда мамлакатда етиштирилаётган гўшт ва сут маҳсулотларининг 95 фоизи, мева-сабзавотнинг аксарият қисми айнан шахсий томорқа эгалари ва деҳқон хўжаликларининг улушига тўғри келмоқда. Уларнинг сони бугунги кунда 4,6 миллионтадан ошиб кетди.Айниқса, юртимизда фаолият кўрсатаётган 73 мингдан ортиқ фермер хўжаликларининг 23 мингдан ортиғи кўп тармоқли тус олиб, қишлоқларга саноатни олиб кириш ва шу орқали қишлоқ аҳолисини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга асосий эътибор қаратмоқда, улар томонидан ишлаб чиқарилаётган гўшт, сут, макорон ва ун ёки бошқа турдаги халқ истеъмоли моллари турлари ўзининг юқори сифати билан ташқи бозорларда ҳам мустаҳкам жой эгаллаб келмоқда.Булар жуда катта натижалар.Бу натижалар ўз ўзидан бўлгани йўқ, албатта бунинг замирида жуда катта заҳматли меҳнат ётганини, барчамиз аниқ тасаввур қилишимиз ва қадрига етишимиз шарт. O`zLiDeP бу натижаларга эришилишида, муҳтарам Президентимиз ва ҳукумат томонидан ишлаб чиқарувчилар учун қулай ҳуқуқий ва иқтисодий шарт-шароитлар яратилиши, доимий енгиллик ва имтиёзлар (солиқ, кредит, в.б.) берилиши, бевосита ғамхўрлик кўрсатилиши ва қўллаб-қувватланиши алоҳида ўрин тутишини эътироф этади ва айнан ушбу ҳолатлар соҳада барқарор ўсишни таъминлаб келаётганлигини таъкидлайди. Қолаверса, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, соҳага инновацион техника ва технологияларни жорий этиш ҳамда замонавий агротехник тадбирларни қўллаш, озиқ-овқат саноатига инвестицияларни кенг жалб этиш орқали замонавий қайта ишловчи корхоналар ва совуткичли камераларни ишга тушириш борасидаги амалий ишлар бугунги ютуқларимизга асос бўлиб хизмат қилди.Бугунги кунда Ўзбекистоннинг озиқ-овқат сиёсатига жаҳонда илғор тажриба сифатида қаралади ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан ривожланаётган мамлакатлар қаторидан ўрин олаётгани таъкидланмоқда.Халқаро анжуман иштирокчилари Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотлар, озиқ-овқат хавсизлиги, чунончи қишлоқ хўжалигини тубдан ислоҳ этиш ва озиқ-овқат саноатини ривожлантириш ҳисобидан таъминлаш бўйича амалга оширилаётган тадбирлар самарасини юксак баҳоламоқдалар.O`zLiDeP мазкур ютуқлар барчага маълум ва машҳур, узоқни кўзлаб, аниқ ва равшан белгилаб берилган, ривожланишнинг ўзига хос тараққиёт йўли бўлган “ўзбек модели” асосида амалга оширилаётган ислоҳотларда деб билади.Шунингдек, партия халқимизнинг ҳаёт даражаси ва ва сифатини юксалтириш мақсадида чуқур ўйланган, кенг кўламли ислоҳот ва ўзгаришларни аввало иқтисодиётнинг етакчи тармоғи бўлмиш қишлоқ хўжалигидан бошлаганлиги мана шундай ютуқларга асос бўлаётганлигини алоҳида таъкидлайди.Айни пайтда, Президентимизнинг маърузасида белгиланган устувор масалалар O’zLiDeP сайловолди Дастуридаги партиянинг иқтисодиётни либераллаштириш ва бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш соҳасидаги вазифалари билан тўла ҳамоҳанглиги, қолаверса, ушбу вазифаларни муваффақиятли амалга ошириш партия электорати ҳисобланган тадбиркор ва фермерлар фаолияти билан боғлиқлиги O’zLiDePнинг бу соҳадаги масъулияти қанчалик юқори эканлигини кўрсатиб беради.Партия озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масаласи давлат ва жамиятнинг энг муҳим стратегик вазифаларидан бири бўлиб ҳисобланиши, ҳеч қачон ўзининг долзарблигини йўқотмаслиги, шунингдек мазкур масаланинг ижобий ечимлари кўп жиҳатдан O’zLiDeP электорати вакилларининг самарали фаолиятига боғлиқлигини алоҳида эътироф этади.

Соатмурод ҚулмирзаевЎзЛиДеП Сиёсий КенгашиИжроия қўмитасимасъул ходими

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме