05:00 31.05.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ КЕНГ ҚАМРОВЛИ ЧОРА – ТАДБИРЛАРИ

Абдурашид ЖЎРАБОЕВ,Олий Мажлис Қонунчилик палатасинингАхборот ва коммуникация технологияларимасалалари қўмитаси раиси,
Жорий йилнинг 23 май куни бўлиб ўтган Тошкентда ўтказилаётган “Малакали мутахассислар – муваффақиятли бизнес” Халқаро HR-Форумида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ахборот ва коммуникатсия технологиялари қўмитаси раиси Абдурашид Жўрабоев табрик нутқи билан сўзга чиқди.

- Мустақиллик йиллари Ўзбекистонда аҳоли бандлигини таъминлаш борасида иқтисодиёт соҳаси салоҳиятини ишга солиш, иқтисодда содир бўлиб турадиган тизимли ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш, бандликнинг самарали шаклларини ривожлантиришга кенг қамровли таъсир кўрсатиш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича қатор улкан чора-тадбирлар қабул қилинган.

Жумладан, 2012 йил декабрm ойида Ўзбекистонда 2013 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш Дастури қабул қилинди. Мазкур дастур шаҳар ва туманлар кесимида меҳнат бозори талабларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига йўналтирилган асосий дастурий ҳужжатлар доирасида, шунингдек модернизатсиялаш дастурлари, техник ва технологик янгиланиш, иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошишини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган.

Ушбу Дастурда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилгани, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2012 йил 12-14 сентябр кунлари бўлиб ўтган “Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий сиёсатни амалга оширишда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ўрни ва аҳамияти” номли халқаро конференсияда таъкидлаганидек, аҳоли бандлигини таъминлаш ва тушадиган даромадни ошиши, бугунги кунда мамлакатда иш билан банд бўлган жами аҳолининг 75 фоиздан кўпроғи ушбу соҳада меҳнат қилиши билан белгиланади.

Дастурга мувофиқ 2013 йилда 972,7 мингта янги ишчи ўрин ташкил этилиши кўзда тутилган. Ишчи ўринлар йирик саноат объектларини ишга тушириш, корхоналарни кенгайтириш ва реконструксия қилиш, оила ва хусусий тадбиркорликни, кичик бизнес, сервис ва хизмат кўрсатиш тизимларини ривожлантириш, уй меҳнати имкониятларини яратиш, шунингдек, йирик корхоналар билан кооператсиялаш ҳисобига ташкил этилади.Уй меҳнати ишчи ўринларининг кўп қисми вилоятларда, анъанавий миллий ҳунармандчилик марказлари – Наманган, Фарғона, Андижон, Самарқанд, Бухоро вилоятларида ташкил этилади.

Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, ушбу чора-тадбирларни амалга оширишда мустаҳкам меъёрий-ҳуқуқий база зарур. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодекси ва “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Қонунида қайд этилган ишсизлар, ёшлар, аёллар, меҳнат бозорида маълум қийинчиликларга учраган шахслар, аҳолининг ижтимоий ҳимояга мухтож қисмини ишга жойлаштириш кафолатини белгиловчи қоидаларини амалга оширишга алоҳида аҳамият берилмоқда.

Юқорида қайд этилган кенг миқёсли чора-тадбирлардан ташқари, меҳнат жараёни сарадорлигини оширишда персонални бошқариш услублари ва йўналишлари ҳам катта аҳамиятга эга. Яъни, ҳар қандай компаниянинг иш самарадорлиги маълум бир маънода персонални бошқариш хизматларига ҳам боғлиқ.

Мазкур анжуманнинг маҳаллий иш берувчи компаниялар малакасини оширишга ва персонал бошқариш борасида халқаро тажрибалар билан танишишга қаратилганлигини ҳисобга олиб, аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги ишчи ўринларни ташкил этишда кенг миқёсли чоралар амалга оширилаётган бизнинг мамлакатимизда ушбу форумнинг ўз вақтида ўтказилаётганини таъкидлаш лозим.

Бугунги форум иштирокчилар учун музокаралар, муҳокамалар ва тажриба алмашиш борасида самарали майдонга айланади, деган умиддамиз.

“Шарқ бизнес хабарномаси” газетаси2013 йил 29 май №21 (148) 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме