18:45 29.07.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ – ДОЛЗАРБ МАСАЛА
O‘zLiDeP Мирзаобод туман Кенгаши туман бандликка кўмаклашиш марказида “Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон!” мавзуида давра суҳбати ташкил этди.
Унда сўзга чиққанлар мустақиллик ўзбек халқига ўз салоҳиятини намоён қилиш учун беқиёс имкониятлар яратиб бергани, бу юртимизнинг жаҳон ҳамжамиятида турган юксак ўрни ва ролида ҳам акс этаётганини таъкидлади.
Нотиқлар амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, биринчи навбатда, инсон омилига қаратилгани, бу 2013 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурида ҳам ўз аксини топганини эътироф этди.
Мирзаобод тумани бандликка кўмаклашиш маркази директори ўринбосари Ғ.Мамадиевнинг сўзларига кўра, мазкур дастурнинг концептуал янгилиги ва аҳамияти шундаки, унинг параметрлари иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришнинг устуворликлари, инвестиция, локализация ва алоҳида тармоқларни ривожлантириш дастурларининг асосий йўналишларига мувофиқлаштирилгандир. Бундан ташқари, дастурда иш жойларини кўпайтириш учун мавжуд захираларидан тўлиқ фойдаланиш, бунда уй меҳнати ва миллий ҳунармандчиликни кенг ташкил этишга катта эътибор қаратиш кабилар белгиланган.
Давра суҳбатида O‘zLiDePнинг бу борада амалга ошираётган ишлари, хусусан, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, ёшларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш, уларнинг интилиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳалари ҳақида ҳам маълумотлар берилди.
Давра суҳбати иштирокчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб олди.
O‘zLiDeP Сирдарё вилоят КенгашиМатбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме